https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Жиззахда "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танлови ўтказилди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» Жиззахда "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танлови ўтказилди

Жиззахда "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танлови ўтказилди

16 август 2022 йил
239
0

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кезиб юрган байрамона кайфият  жойларда бўлиб ўтаётган кўрик-танлов ва бошқа  маданий-маърифий тадбирларда акс этмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да бўлиб ўтган “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик –танлови ҳудудий республика босқичида ҳам бу ҳол яққол кўзга ташланиб турди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари -  Феруза Нигматова, Сардор Ғиёсов, O`zLiDeP  Сиёсий Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими мудири С.Муслимова, вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши раиси Нусратулло Пардаев,  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акрам Раҳмонқулов, Вилоят “Тадбиркор аёл “ ассоциацияси раиси Нозима Тугалова  иштирок этган кўрик-танловда шаҳар ва туманларда ғолиб деб топилган 13 нафар ишбилармон аёллар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар.

Кўрик-танлов Низомига кўра тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчилар томонидан тайёрланган кўргазма ва тақдим этилган ҳужжатларни кўздан кечириб холисона баҳолаб бордилар.

Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва  шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, Шароф Рашидов туманидаги “Гулчи опа” кластер хизмати иш бошқарувчиси Озода Эргашева ғолиб деб топилди. Мазкур кластер хизматида бугунги кунда 114 нафар иш ўрни яратилган. Эътиборга молик томони, уларнинг 50 нафари “Аёллар дафтари”га , 35 нафари эса “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Иккинчи ўринга лойиқ, деб топилган Зафаробод туманидаги “Боғбоши” фермер хўжалиги раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби Сагадат Халимова узоқ йиллардан бери ер билан тиллашиб келаётган аёллардан бири.

- Ушбу танлов вилоятимиздаги барча ишбилармон опа-сингилларимиз учун мулоқот майдони. Бугун ҳам иштирокчилар тайёрлаган кўргазмаларни кўриб ўзаро фикр алмашдик. Тажрибаларимизни ўртоқлашдик. Ҳатто, баъзи иштирокчиларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди, - дейди Сагадат опа.

Учинчи ўринга лойиқ, деб топилган Зарбдорлик “Гули Чарос” хусусий корхонаси раҳбари Гулноза Тангирбердиева ҳам ёш бўлишига қарамай 30 нафар доимий ва 40 нафар мавсумий иш ўринлари яратишга муваффақ бўлибди. Ибратга молик бундай мисолларни кўрик-танлов иштирокчиларининг барчаси фаолиятида кўриш мумкин.

Умуман олганда, танлов иштитрокчиларини фақат шартли равишдагина  ғолиб ва совриндорларга бўлиш мумкин. Аслида уларнинг ҳар бири ўзлари фаолият олиб бораётган соҳаларда қўлга киритаётган ютуқлари, оилалари ва эл-юрт фаровонлиги йўлида қилаётган фидокорона меҳнатлари, интилишлари билан ҳар қандай эътирофга , эъзозга лойиқ.

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303