https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Жамият иллати – коррупцияга қарши солиқ органлари қандай курашмоқда » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» Жамият иллати – коррупцияга қарши солиқ органлари қандай курашмоқда

Жамият иллати – коррупцияга қарши солиқ органлари қандай курашмоқда

20 май 2024 йил
33
0

Жамият иллати – коррупцияга қарши солиқ органлари қандай курашмоқда

Коррупция (лот. corrumpere – бузмоқ) – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Коррупциявий ҳаракат – ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш.

Мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Ўзбекистон Республикасида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти коррупцияга қарши курашишни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади.

Солиқ қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва унинг қуйи тузилмалари ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш чораларини кўради.

Жиззах вилоят солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган амалий тадбирлар давомида тизимда коррупцион ҳолатлар юзасидан хабар бериш тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан ишга туширилган телеграм боти, ишонч ва бошқа телефон рақамлари, электрон почта манзилларини тарғиб қилиш мақсадида видеоролик ва бошқа кўринишларда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Бундан ташқари аҳоли гавжум бўлган (бозорлар, савдо комплекслари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, супермаркетлар, давлат хизматлари марказлари ва бошқалар) ҳудудларга плакатлар жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотларни ўзида акс эттирган брошюралар, визиткалар чоп этилиб, солиқ тўловчиларга тарқатилди.

Бошқарма ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари кириш қисмига “Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари”, “Давлат солиқ қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати” ва “@dsq_anticorrupciya_bot телеграм ботига мурожаат қилиш” тўғрисидаги стендлар жойлаштирилди. 

- Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шахсий таркиб ходимлари ўртасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатаётган солиқ тўловчиларнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилиш, асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш, хизмат фаолияти давомида порахўрлик, тамагирлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан жами 40 та, шундан, 13  марта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жалб қилинган ҳолда профилактик тадбирлар ўтказилди, дейди бошқарма шахсий хавфсизлик бўлими бош инспектори Ғайратжон Хайитов.

Шунингдек, коррупциявий таваккалчиликка энг кўпроқ мойиллик эҳтимоли бўлган 13 нафар ходимлар билан алоҳида тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Вилоят солиқ органлари ходимлардан коррупциявий ҳолатларни олдини олиш ва одоб‑ахлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича ходимлардан ҳар ойда кафолат ва тилхатлар олиниб келинмоқда. 

Солиқ органларининг ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек соҳага оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар, тизим фаолияти билан боғлиқ қонунчилик бузилиши ҳолатлари ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида махсус алоқа каналлари орқали Солиқ қўмитасига хабар бериш мумкин: 

1. “Ишонч телефони” (1198 ва 71 244 98 98

2. Электрон почта – org@soliq.uz 

3. Телеграм бот – dsq_anticorrupciya_bot 

4. Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармасининг хизмат телефон рақамлари: 

71 244 98 00; 71 244 98 54; 71 244 98 60;

71 244 98 61; 71 244 98 62; 71 244 97 17;

71 244 98 09 (01244; 01375; 01458)

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг телефон рақамлари: 

Жиззах вилояти – 72 226 65 21 

Мурожаатчининг шахси ҳамда мурожаатчи томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади. 

Бугунги кунда вилоят давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий профилактика ишлари олиб борилмоқда. Солиқ органлари ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган. Ходимлар ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги белгилаб берилган.  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303