Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА

20 апрель 2020 йил
197
0

ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

      2017 йилнинг 31 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли қарори ва 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4723-сонли қарори тасдиқланди. Давлат статистикасининг мақсади ижтимоий-иқтисодий ходисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, статистика ахборотларни такомиллаштириш, иқтисодий таҳлилларни янада чуқурлаштириш ҳамда жаҳон андозаларига мос халқаро стандартлар асосида фаолият олиб боришдан иборатдир. Бинобарин,  бу соҳа ривожига юртимизда алоҳида эътибор қаратилиб, унинг қонунчилик асослари такомиллашиб келинмоқда. Бу қарорлар келажакда статистика соҳасини ривожлантиришни ҳамда жаҳон андозаларига мос келишини таъминлайди. Ушбу қарорни бажаришда туман статистика бўлими ҳодимлари ҳам муҳим ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
2020 йилликдаги туманимиз кўрсатгичлари сарҳисоб қилинди. Унга кўра 2019 йилнинг январь-март ойларига нисбатан саноат маҳсулотлари 73.4 млрд сўм 108.1 фоиз, Ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 16.7 млрд сўм 105.8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  180.9 млрд сўм 102.4 фоиз, асосий капиталга киритилган инвестициялар 28.6 млрд сўм 112.0 фоиз, қурилиш пудрат ишлари 26.3 млрд сўм 106.8 фоиз, улгуржи ва чакана савдо товарлар айланмаси 72.7 млрд сўм 105.5 фоиз, кўрсатилган жами хизматлар 36.5 млрд сўм 108.7 фоизга бажарилди.

 

Пахтакор тумани статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар