Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Бу иш юқори агротехник талаблар асосида амалга оширилади

Бу иш юқори агротехник талаблар асосида амалга оширилади

06 октябрь 2018 йил
916
0
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги "Бойчечак” фермер хўжалигида 2019 йил ҳосили учун кузги дон экиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, мутахассислар ва олимлар иштирок этди.Вилоятда 4 минг 500 дан ортиқ фермер хўжалиги далаларида ғалла етиштирилади. Келгуси йил ҳосили учун 102 минг 500 гектар, жумладан, 33 минг 645 гектар очиқ майдонда, 68 минг 855 гектар ғўза қатор орасига кузги дон экиш режалаштирилган.Семинарда ҳосилдорликни оширишнинг асосий шарти бўлган ғалла уруғини экишдаги агротехник талабларга қатъий амал қилиш, экиладиган майдонларни сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, ерни текислаш билан бир пайтда суғориш ариқларини ҳам тайёрлаб қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу иш ғалла униб чиққач, майсага зиён етказмасдан суғориш, озиқлантириш имконини беради.Шунингдек, олимлар ва мутахассислар уруғ танлаш, экиш меъёрлари, ҳосилдорликни оширишнинг илмий-амалий жиҳатлари юзасидан тавсия ва маслаҳат берди. Бу ишни юқори агротехник талаблар асосида амалга ошириб, ғалладан юқори ҳосил олиб келаётган фермерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди."Бойчечак” фермер хўжалигида ерни тайёрлаш, экиш ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда. Семинар иштирокчилари ғалла экилаётган 50 гектар майдондаги шудгорлаш, текислаш, экиш техникаларини ишлатиш жараёни билан танишди.– Туманимизда келгуси йил ҳосили учун 13 минг гектар майдонда кузги бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган, – дейди Пахтакор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Фарҳод Мирзаев. – Деҳқонларимиз ерни тайёрлаш, уруғ экиш ишларига катта масъулият билан ёндашмоқда. Барча фермерларнинг даласида майса униб чиқиши билан суғориш, озиқлантириш учун ариқлар, ўқариқлар, маҳаллий ўғитни шарбат усулида оқизиш учун хандақлар тайёрлаб қўйилди. Кузги дон экишни қулай агротехник муддатларда якунлаш учун техника ва механизмлар етарли. Уруғлик ва ёқилғи-мойлаш материаллари узлуксизлиги таъминланаётир.Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар