Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Пахтакор тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

27 март 2022 йил
1 836
0

Шоназарова Дилбар Акабоевна

 

2022 йил 27 мартдан Пахтакор тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Д.Шоназарова 1964 йил Самарқанд вилояти Пайариқ туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1993 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институти (кундузги)ни тамомлаган. Мутахассислиги педиатрия иши. Оилали 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1981-1993 йй.- Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси

1993-1994 йй.- Жиззах вилояти болалар касалхонаси врач-интерни

1994-1995 йй. - Пахтакор тумани марказий  поликлиникаси  врач-педиатри

1995-1998 йй. - Пахтакор тумани силга қарши кураш диспансери врач-педиатри

1998-2000 йй. - Пахтакор тумани силга қарши кураш диспансери бўлим мудири

2000-2006 йй. - Пахтакор тумани силга қарши кураш диспансери бош врачи

2006-2015 йй. - Жиззах вилояти сил касалликлари шифохонаси бош врачи

2015-2017 йй. - Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри

2017-2018 йй. - Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

2018-2022 йй. - Пахтакор тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси

2022 й. - ҳ.в.  - Пахтакор тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Пахтакор тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, 
шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш;

ФҲДЁ органларини, уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларини расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналишини назорат қилиш.

Маҳалла ва олани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилигидаги вилоят комиссиялари:

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти вилоят комиссияси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармони);

2. Халқ депутатлари  туман Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси (Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2016 йил 13 июлдаги 79/13-сонли қарори);

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмаси раиси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3234-сонли қарори);

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оилаинститутини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва бу борада амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 февралдаги 87-ф сонли фармойиши).

5. “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича туман комиссия (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарори).

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш:

1. “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг туман бўлими;

2. “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди туман филиали;

3. “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими;

4. туман ФҲДЁ бўлими

5. ҚФЙ, МФЙ даги хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли фаолият йўналиши бўйича ишини мувофиқлаштириш:

1. Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси (репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналар ва перинатал касалликларнинг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш бўйича аҳолининг билими ва санитарияга оид маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни, шунингдек оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёллар учун “Аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этиш, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ижтимоий реаблитациясини таъминлаш);

2. Пахтакор туман бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими (бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш).

3. Пахтакор тумандаги таълим муассасалари (хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш,бошланғич хотин-қизлар кўмитаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш).

4. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши (хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар