Аманов Ойбек Захидович
2022 йил 9 августдан Пахтакор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
1985 йил 20 апрелда Тошкент вилояти, Тошкент шахрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2012 й. Тошкент ирригация ва мелиорация институти (кундузги) тамомлаган. Мутахассислиги Сув хўжалиги ва мелиорация. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2003-2009 йй. - Зафаробод тумани “Шохрух-1” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси
2009-2009 йй. - Зафаробод тумани “Вапаев Мадраим орзуси” фермер хўжалиги раиси
2009-2010 йй. - Ш.Рашидов тумани “Milk Foods” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси
2010-2016 йй. - Пахтакор тумани “Ниёз тарозибон” хусусий корхонаси раҳбари
2016-2018 йй. - Зафаробод тумани “Инновацион бизнес инвест” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
2018-2018 йй. - Пахтакор тумани ҳокимлиги инвестиция бўлими етакчи мутахассиси
2018-2019 йй. - Пахтакор тумани “Самарқанд юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари
2019-2019 йй. - “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига қарашли Бахмал дон қабул қилиш
филиали катта ҳисобчиси
2019-2019 йй. - “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига қарашли Пахтакор дон қабул
қилиш шахобчаси мавсумий омбор мудири
2020-2020 йй. - “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига қарашли “Заргарлик-нон” масъулияти
чекланган жамияти директори
2020-2021 йй. - “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига қарашли Пахтакор дон қабул
қилиш шахобчаси омбор мудири
2021-2021 йй. - Пахтакор тумани “Самарқанд юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари
2021-2021 йй. - “JIZZAX TRADE OAZ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
2022-2022 йй - Ш.Рашидов тумани “Milk Foods” масъулияти чекланган жамияти директори
2022 й - ҳ.в. - Пахтакор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Пахтакор туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуи масалалари бўйича ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорларига мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади.
Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;
Туманда халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
Шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
Пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
Муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
Кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатдан тозалаш тизими билан таъминлаш;
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. (ВМ-123-сон 27.04.2016 й.)
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш; (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)
Уй-жойлар қурилиши бўйича қабул қилинган Дастурларнинг туманда ижро этилишини назорат қилиш, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи буюртмачи ва пудрат ташкилотларини мазкур йўналишда ишларини ташкиллаштириш.
Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича комплекси фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишлитуман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилади ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Қуйидаги туман ҳокими бошчилигидаги комиссиялар ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги туман комиссиялари:
Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:
1 |
Туман қурилиш бўлими |
2 |
“Ўзбектелеком” АК туман филиали |
3 |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси |
4 |
вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали туман участкаси |
5 |
“Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ туман бўлими |
6 |
Туман “Сувоқова” ДУК |
7 |
Туман “Тоза худуд” ДУК |
8 |
Туман ободонлаштириш бошқармаси |
9 |
Туман автомобиль йўллари ҳудудий бўлими |
10 |
“Жиззах нефт базаси” МЧЖ туман шахобчалари |