Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Зарбдор туманидаги чекка маҳаллаларда савдо ярмаркаларида зарур маҳсулотлар савдоси ташкил этилди

Зарбдор туманидаги чекка маҳаллаларда савдо ярмаркаларида зарур маҳсулотлар савдоси ташкил этилди

07 апрель 2020 йил
150
0

Зарбдор туманидаги чекка маҳаллаларда савдо ярмаркаларида зарур маҳсулотлар савдоси ташкил этилди

Бугунги кунда жойларда COVID-19 пандемияси туфайли карантин тартиби жорий қилиниши сабаб асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ошди.

Шу боис Зарбдор тумани ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида туман миқёсида кўча савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда ҳокимлик Ахборот хизмати.

Ҳар куни ҳар бир маҳаллада белгиланган тадбиркорлар томонидан, туман солиқ инспекцияси назорати остида кўчма савдолар амалга оширилади. Муҳими, мазкур савдо дўконлари орқали маҳсулотлар арзонлаштирган нархларда, доимий аҳоли яшаш жойларида ташкил этилади. Бу аҳолига қулайлик яратиш билан бирга бозорлар ва савдо марказларида фуқароларнинг гавжум бўлишининг олдини олади.

Жумладан, туман марказидан бироз олисда жойлашган Нурафшон, Олтинкўл ва Янгикент маҳалласида ташкил этилган кўчма савдодан ҳудуд аҳолиси мамнун бўлди.

- Маҳалламизда 550 та хонадон бўлиб, икки мингдан ортиқ аҳоли яшайди, - дейди маҳалла раиси Абдумажид Бозоров. – Аҳоли асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш учун 5 километрдан ортиқ масофада жойлашган “Зарбдор деҳқон бозори”га бориб келиши зарур эди. Бу ортиқча харажат ва ноқулайликларни келтириб чиқарарди. Ҳокимлик томонидан ташкил қилинган кўчма савдо кунда, кунора ўтказилиши барчамизга енгиллик бўлди. Маҳсулотлар арзон, сифатли, муҳими, уйимиздан узоқлашмаймиз.

 Ҳокимлик томонидан белгиланган режага мувофиқ, аҳолини ун маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ун маҳсулотлари савдоси ҳам амалга оширилмоқда. Ҳар бир ҳудудга ҳомий ташкилотлар томонидан транспорт воситалари бириктирилиб, ун маҳсулотлари маҳалла марказларига етказилмоқда. 50 килограмм ун 140 минг сўмдан маҳалла мутасаддилари томонидан тенг тақсимланган ҳолда аҳолига тарқатилмоқда.

- Ўтган ҳафта бозорда уннинг нархи ошиб кетди, - дейди Олтинкўл маҳалласида яшовчи Ҳасан Дўстмуродов. - Оилада етти жонмиз. Баҳор фаслида ҳамма мавсумий ишларга киришади. Табиийки, нонсиз кун ўтмайди. Шу боис аҳоли бироз ун етишмаслигидан қийналди. Шунинг учун халқимизда ваҳима ҳам кўтарилди. Худога шукур, халқимизни ўйлайдиган давлатимиз, ҳукуматимиз бор. Мана маҳалламизга келиб ун тарқатишмоқда.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар