Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманда ташкил этилган ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 15 та қишлоқ ва маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари зарур озиқ-овқат маҳсулотлар савдоси ташкил этилди

Пахтакор туманда ташкил этилган ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 15 та қишлоқ ва маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари зарур озиқ-овқат маҳсулотлар савдоси ташкил этилди

08 апрель 2020 йил
199
0

Пахтакор туманида кам таъминланганлар, кариялар ва ногиронлиги бўлган оилаларга туманда ташкил этилган ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 15 та қишлоқ ва маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари зарур озиқ-овқат маҳсулотлар савдоси ташкил этилди

 

 Бугунги кунда жойларда COVID-19 пандемияси туфайли карантин тартиби жорий қилиниши сабаб асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ошди.

Шу боис Пахтакор тумани ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан туман миқёсида кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳар куни ҳар бир маҳаллада белгиланган тадбиркорлар томонидан, туман солиқ инспекцияси назорати остида кўчма савдолар амалга оширилади. Муҳими, мазкур савдо дўконлари орқали маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда, доимий аҳоли яшаш жойларида ташкил этилади. Бу аҳолига қулайлик яратиш билан бирга бозорлар ва савдо марказларида фуқароларнинг гавжум бўлишининг олдини олади. 


 

Жумладан, туман марказидан олисда жойлашган Буюк ипак йўли қишлоқда ташкил этилган кўчма савдодан ҳудуд аҳолиси мамнун бўлди.

- Маҳалламизда 1454 та хонадон бўлиб, тўққиз мингдан ортиқ аҳоли яшайди, - дейди маҳалла раиси Ботиров Тўлқин Дўсбекович. – Аҳоли асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш учун 18 километрдан ортиқ масофада жойлашган “Пахтакор деҳқон бозори”га бориб келиши зарур эди. Бу ортиқча харажат ва ноқулайликларни келтириб чиқарарди. ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ташкил қилинган кўчма савдо кунда, кунора ўтказилиши барчамизга енгиллик бўлди. Маҳсулотлар арзон, сифатли, муҳими, уйимиздан узоқлашмаймиз.

 

 

 

 

 Ҳокимлик томонидан белгиланган режага мувофиқ, аҳолини ун маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ун маҳсулотлари савдоси ҳам амалга оширилмоқда. Ҳар бир ҳудудга ҳомий ташкилотлар томонидан транспорт воситалари бириктирилиб, ун маҳсулотлари маҳалла марказларига етказилмоқда.


- Ўтган ҳафта бозорда уннинг нархи ошиб кетди, - дейди Олтинкўл маҳалласида яшовчи Раҳмонов Икром. - Оилада олти жонмиз. Баҳор фаслида ҳамма мавсумий ишларга киришади. Табиийки, нонсиз кун ўтмайди. Шу боис аҳоли бироз ун етишмаслигидан қийналди. Шунинг учун халқимизда ваҳима ҳам кўтарилди. Худога шукур, халқимизни ўйлайдиган давлатимиз, ҳукуматимиз бор. Мана маҳалламизга келиб кўчма савдо дўконлари зарур озиқ-овқат маҳсулотларини бозор нархида тарқатишмоқда.

Туман ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар