Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Коррупцияга қарши курашиш” ва“Одам савдосига қарши курашиш” бўйича

“Коррупцияга қарши курашиш” ва“Одам савдосига қарши курашиш” бўйича

03 февраль 2022 йил
336
0

 Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг “Коррупцияга қарши курашиш” ва“Одам савдосига қарши курашиш” тўғрисидаги маърузаси

 

Президентимиз коррупцияга қарши кураш эълон қилганда, айримлар буни охирги огоҳлантириш сифатида жиддий қабул қилмади. Лекин охирги йил натижалари, коррупцияга қарши эълон қилинган кураш – Янги Ўзбекистон – очиқ Ўзбекистон амалиётига тўлиқ мос келишини кўрсатди. Давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорликнинг барча бўғинларида коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётганлиги намоён этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз» деган гапларида улкан маъно мужассам. Дарҳақиқат, коррупция бор жойда ҳақиқат ва адолат, ҳеч қайси бир соҳанинг ривожланишига, олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмаймиз. Коррупция – қонуннинг қўпол равишда бузилишидир. Коррупцияга йўл қўйганнинг куни қисқа.

Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ва хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Коррупция даражасининг юқорилиги мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўсини туширадиган, инвестициявий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган омилдир. Шу боис коррупция билан муроса қилиб бўлмайди.

Мамлакатимиз ушбу иллатга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2003 йил 13 октябрдаги «Коррупцияга қарши» Конвенциясини ратификация қилди, шунингдек, «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Коррупцияга қарши» Конвенциясига Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Шу билан бирга, давлатимиз 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилди.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда бу иллатга қарши курашиш, унинг келиб чиқишига шароит яратиб бераётган омилларни бартараф этиш, олдини олиш, уни таг-томири билан йўқ қилиш учун давлатимиз жиддий бел боғлади. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва унинг асосида бир қатор қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб ижрога қаратилган. Шу ўринда ҳар бир давлат органи томонидан бу иллатга қарши курашиш мақсадида дастурлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш бўлим ташкил этилди. Мақсад – соҳада пора олиш учун мутлақо имкон қолдирмаслик. Идоравий комплаенс тизими ўзида юқори даражадаги касбий ва ахлоқий қоидалар ижросини таъминлаш, қонунчиликка ва ички тартиб қоидаларига риоя этилмасликка оид хатарларни камайтириш ҳамда жиддий моддий зарар етказилишини бартараф этиш ва мавқеи йўқотилишини бартараф этиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатлари ва ички идоравий ҳужжатларнинг бузилишига йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирлар ва олдини олувчи ҳаракатлар мажмуини назарда тутади.

Антикоррупциявий комплаенснинг ижобий томони шундаки, у коррупцияга бўлган мойилликни пасайтиради, ходимлар томонидан коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар хавфи, ходимларнинг шахсий манфаати ёки бойиш учун ташкилотнинг моддий ресурсларидан фойдаланиш натижасида ташкилот обрўига ва иқтисодига зарар етказиш каби хавфларни бартараф этишга мўлжалланган дастур ҳисобланади.

Бундан ташқари, коррупцияни батамом йўқ қилиш мақсадида кичик, аҳамайятсиз кўринарли жиҳатларга ҳам эътибор қаратилмоқда. Масалан, биргина оддий маиший масала ҳисобланган ўзбекона меҳмондўстлик ҳам ноқонуний ҳаракатлар учун замин яратиши мумкин. Тизим ходимлари ҳудудларга хизмат сафарига борганда уни меҳмон қилиш арзимаган нарса бўлиб кўриниши мумкин, лекин бунинг оқибатида бошқа нохуш ҳолатлар масалан, меҳмон қилиш учун пул йиғиш, ноқонуний ишларга давъат қилиш, йўл қўйилган камчиликларга кўз йўмиш кабиларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли ходимларнинг тизимдаги ва бошқа идоралар ходимлари билан умумий овқатланиш жойларига бормаслик ҳақида тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга қаторда Республикамизда Одам савдосига қарши курашиш эълон қилинган бўлиб, бу боради бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ҳукумат, ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича Одам савдосига қарши курашиш бўйича иш олиб борилмоқда.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси                                 Т.Э.Хакимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар