Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

МУНОСАБАТ

04 февраль 2022 йил
643
0

 Расмий муносабат: 03.02.2022 йил ижтимоий тармоқларда, “Пахтакорда циркчиларнинг бўғоз шери ўлди. Бунга «замҳоким»нинг бюрократлиги сабаб бўлдими?” видео мурожаатга раддия. 

 2022 йил 31 январь куни Шаҳрисабз “Зооцирк” хусусий корхонасига тегишли бўлган
9 та ҳаракатли (кўчма) вагонларда турли хил ҳайвон ва қушларни аҳолига тамоша кўрсатиш мақсадида, хусусий корхона рахбари С.Мамадалиевнинг оғзаки кўрсатмасига асосан Пахтакор тумани марказидаги туман тиббиёт бирлашмасининг Автотураргоҳ майдонига жойлашган.

Шаҳрисабз “Зооцирк” хусусий корхонаси раҳбарининг 2021 йил 29 декабрдаги 75-сонли хатига асосан, туман ҳокимлигининг 2022 йил 7 январдаги 05-03-сонли жавоб хатида тумандаги кўчма ҳайвонот боғи ва миллий дарбозчилик томошаларини ўтказиш учун қулай ва хавфсиз бўлган 3 та (Дўстлик маҳалласида жойлашган Миллий Гвардия биноси рўпарасидаги ҳар доим туманга ташриф буюрадиган ҳайванот боғи ва миллий дарбозчилик  томошаларини кўрсатиб келинган бўш жой, Дўстлик маҳалласи Саноатчилар кўчасида жойлашган очиқ майдон ва Тошкент маҳалласи Сўғдиёна кўчасидаги очиқ майдон) мақбул жойни тавсия этган.

Бундан ташқари, Шаҳрисабз “Зооцирк” хусусий корхонаси раҳбарининг 2021 йил 29 декабрдаги 76-сонли хатига асосан, туман ички ишлар бўлимининг 2021 йил 31 декабрдаги 41/2834-сонли жавоб хатида, фуқароларнинг тинчлигини бузмайдиган, йўл харакати хавфсизлигига тўсқинлик қилмайдиган, юқоридаги манзилларда жойлашиб фаолият олиб бориши кўрсатилган.

Бироқ, корхона раҳбари С.Мамадалиев тавсия этилган жойларни рад этиб, ўзбошимчалик билан туман тиббиёт бирламаши Автотураргоҳи  ҳудудида, беморлар ва аҳолига ноқулайликлар келтирадиган, йўл харакати хавфсизлигига тўсқинлик қиладиган жойда ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Бу эса ўз навбатида беморларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасининг 2022 йил 4 февралдаги 85-сонли хатида “Зооцирк” кўчма ҳайвонот боғи туман тиббиёт бирлашмасининг Атотураргоҳида ўзбошимчалик билан жойлашиб олганлиги, бу холат туман тиббиёт бирламашмаси беморларнинг даволанишида салбий таъсир кўрсатмоқда. Улардан чиқган шовқин, ахлат чиқиндилари атроф мухитни антисанитария ҳолатига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолатдан беморлар ва уларнинг олдига келиб кетувчи қариндошлари томонидан норозичиликлар билдирилаётгани қайт этилган.

Шунингдек, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимининг 2022 йил 4-февралдаги 83-сонли хатида “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 4-боб 21-моддасида, Юридик ва жисмоний шахслар биологик воситаларни ва материалларни ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш утилизатция қилиш ҳамда кўмиб ташлаш пайтида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги мақсадида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиш шартлиги белгилаб қўйилган. Ҳозирги кунда кўчма цирк ҳайвонлардан чиқаётган чиқиндилар ва ҳар-хил ҳидлар беморларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Махсус чиқинди ташлаш жойида ўрна ҳамда фойдаланиш учун ҳожатхона ташкил қилинмаган. “Зооцирк” кўчма ҳайвонот цирки фаолият кўрсатиш учун санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.

Бундан ташқари Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 2022 йил 4 февралдаги 36-10/02-01-24-сонли хатида, Шахрисабз “Зооцирк” хусусий корхонаси маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Ветеренария тўғрисида”ги қонунининг 19-моддаси билан ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб жониворларни озиқ-овқат махсулотлари, уларнинг соғлиги ҳолатлари хусусий корхонанинг махсус ветеренария мутахассиси томонидан назоратга олиши мажбуриятлари белгилаб қўйилган  бўлиб унга кўра, ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлганлиги ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати фактлари тўғрисида мазкур ҳудудда хизмат кўрсатувчи давлат ветеренария хизматини зудлик билан хабардор қилиниши кўрсатиб ўтилган. Аммо, мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда хизмат кўрсатувчи давлат ветеренария хизматига хусусий корхона томонидан хабардор этилмаган.

Бундан ташқари, Шахрисабз “Зооцирк” хусусий корхонаси кўчма ҳайвонот боғида ҳайвонларни доимий назорат қилувчи  ветеренария врачи мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Корхона ходимлари билан сухбат ўтказилганда шер, тулки ва жайра ҳайвонлари юқумли ва юқумсиз касалликлардан ёхуд очликдан нобуд бўлганлиги сабаблари маълум бўлмади.

Ветеренария врачи хулосасига кўра, ҳайвонларнинг юқумли ва юқумсиз касалликларига ташхис қўйишда нобуд бўлган ҳайвондан патологик намуналар олиниб тегишли лабораторияларда тегишли экспертиза хулосалари олинади. Экспертиза хулосасидаги ташхисга қараб ҳайвонни юқумли ва юқумсиз касалликлардан ёхуд очликдан нобуд бўлганлиги аниқланади. “Зооцирк” кўчма ҳайвонот боғи ходимларидан экспертиза учун анализ олиш сўралганда қатиян рад этишди. Бундан кўриниб турибдики ҳайвонлар “Зооцирк” ишчиларининг эътиборсизлиги туфайли нобуд бўлишганлиги аниқланди.

Корхона назоратида бўлган ҳайвонларнинг соғлиғи тўғрисида ветеренария маълумотномасини тақдим этмади. “Шахрисабз зооцирк” хусусий корхонаси томонидан ҳайвонлар нобуд бўлганлиги тўғрисида туман ҳудудида хизмат кўрсатувчи давлат ветеренария хизматига зудлик билан хабардор қилинганида тегишли тартибда ҳайвонлар ўлим сабаблари аниқланган бўлар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2020 йил ПФ-6000-сонли фармонида, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан томоша тадбирлари ўтказиш белгилаб қўйилган. Бугунги кунда жойлашган жойи, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудига қарашли автотураргоҳ хисобланиб, Жиззах – Гагарин авто йўл ёқасида жойлашган бўлиб кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан томоша тадбирлари ўтказишга мўлжалланмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео роликда вилоят Прократураси аралашувидан сўнг фаолиятга рухсат берилгани айтилган. Вилоят Прократураси томонидан Шахрисабз “Зооцирк” хусусий корхонасининг туман тиббиёт бирлашмаси худудида фаолият кўрсатиш учун рухсат берилмаганли маълум бўлди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар