Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор МФЙда ўтказилган фуқаролар билан учрашув

Пахтакор МФЙда ўтказилган фуқаролар билан учрашув

05 февраль 2022 йил
341
0

                

           

Раислик қилувчи:

И.М.Бегашев– туман прокурори

Таклиф этилди:

А.Ҳудойбердиев- Туман Ҳалқ қабулхонаси мудири

Иштирок этдилар:

туман хокимининг соҳавий ўринбосарлари, туман ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда 56 нафар жисмоний шахслар.  

 

К У Н    Т А Р Т И Б И:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ва 17.01.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони, 03.12.2021 йилдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масаллари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғриси” да ПҚ 31-сонли қарори ижроси юзасидан жойларда ижросини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи.
  2. Пахтакор тумани 2-сектори ҳудудидаги Касб-ҳунар мактабининг ўқувчилар ётоқхонасида истиқомат қилувчи ижтимоий химояга мухтож фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши тўғрисида.

Учрашув бошланишида Пахтакор тумани 2-секторига кирувчи маҳаллаларда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида бажарилган ишлар ва келгусида  қилиниши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда 21.12.2021 йилдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўҳрисида”ги
ПҚ-56-сонли қарор қабул қилинганлиги, яъни жорий йилнинг декабр ойида аҳолининг  2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, 18 ёшга тўлмаган фарзандилари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, 18 ёшгача болалари учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ажратилаётганлиги ҳам ҳалқимиз учун юксак ишончнинг ёрқин намунасидир.

Ҳозирда юртбошимиз томонидан илгари сурилган “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида маҳаллалардаги ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Қарори асосида барча маҳаллаларни янгитдан қурамиз ва мавжудларини таъмирдан чиқарамиз.

Яна бир муҳим масала, бўш ер майдонлардан эҳтиёжманд ва ишсиз аҳолимизга ер ажратиб, даромад олишларини таъминлашимиз зарур.

Бу борада маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг ёрдами ва ўрни жуда муҳим деб ҳисоблаймиз. 

Барчамиз биргаликда ушбу вазифаларни адо этиб, халқимиз ҳаётини фаровон, ҳудудларимизни обод қилишга кучимиз ҳамда меҳнатимизни аямаймиз.

Шундан сўнг сўз навбати фуқароларга берилиб мурожаатлар тингланди.

  1. «Пахтакор» МФЙ МФЙ Ф.Хўжаев кўчаси 37/3 уйда яшовчи фуқаро Пайзуллаева Сожида мурожаатида, «Пахтакор» МФЙ Ф.Хўжаев кўчасидаги электор симларига қуриган дарахтни шоҳлари тегиб турганлигини билдириб ушбу дарахтни шохларини кесиб беришни сўраган ҳамда «Пахтакор» МФЙ  МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг электор хисоблагичлари битта хонадонга қўйилган, ушбу қўйилган хисоблагичларни хар бир хонаданнинг ўзига ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраган.
  2. «Пахтакор» МФЙ Гулбахор кўчасида яшовчи фуқаро Мирзаева Нигора мурожаатида, «Пахтакор» МФЙ, Гулбахор кўчасидаги ички йўлларга шағал тўкиб таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраган ҳамда «Пахтакор» МФЙга кираверишдаги мош заводининг чангини аҳолига зарар етказаётганлигидан норози.
  3. «Пахтакор» МФЙ Гулбахор кўчасида яшовчи фуқаро Унаро Ботир мурожаатида, Пахтакор МФЙ, Гулбахор кўчасидаги ички йўлларга шағал тўкиб таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраган.
  4. «Пахтакор» МФЙ Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи фуқаро Рустамова Бахмал мурожаатида, "Обод қишлоқ" давлат дастурига асосан кўча деворларини бузилганлиги сабабли деворларини кўтаришда амалий ёрдам сўраган.
  5. «Пахтакор» МФЙ Чаманзор 1 кўчасида яшовчи фуқаро Муродимов Исмоил мурожаатида, Чаманзор 1-2-3 кўчаларини боғловчи кўчани шағал тўкиб таъмирлаб беришни сўраган ҳамда Чаманзор-1 кўчасидаги дренажни тозалаб беришни сўраган.
  6. «Пахтакор» МФЙ А.Икромов кўчасида яшовчи фуқаро Боймонова Умида мурожаатида, А.Икромов кўчасида хаммом ишлатадиган хонадонларнинг хатти-харакатидан норози.
  7. «Пахтакор» МФЙ Жиззахлик кўчасида яшовчи фуқаро Абдуллаева Мадина мурожаатида, Жиззахлик кўчасига шағал тўкиб таъмирлаб беришни сўраган, фарзандлари учун 6 ойдан буён бола нафақаси ололмаётганлигидан норози, ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлганлиги сабабли бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраган.
  8. «Пахтакор» МФЙ Б.Меликов кўчаси 1/5 уйда яшовчи фуқаро Қаршиева Гулбахор мурожаатида, мурожаатини ноқонуний ёпиб юборганлиги учун туман йўллардан фойдаланиш унитар кўрхонасининг ходимларидан норози.
  9. «Пахтакор» МФЙ Пахтакор кўчаси 15 уй 3 хонадонда яшовчи фуқаро Жумаева Шахноза мурожаатида, кўп қаватли уйларда истиқомад қилишини билдириб хожатхона қуриб беришда амалий ёрдам сўраган, «Пахтакор» МФЙ МФЙда жойлашган 12-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари тез-тез алмашаётганлигидан норози, бир марталик моддий ёрдам олишда амалий ёрдам сўраган ҳамда фуқаронинг уйини пасида “Фармон” исмли фуқаро чойхона очганлигини ва ушбу чойхонанинг фаолиятидан норози.
  10. «Пахтакор» МФЙ Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Ўроқбоева Марям мурожаатида, ариқларна тозалаш учун махсус техникаларни хашарга юборишни сўраган.
  11. «Пахтакор» МФЙ Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Элмуродов Файзулла мурожаатида, 12 мактабнинг атрофига автомашиналар қатнови тез бўлганлиги учун секинроқ йириши учун  йўлга тўсиқчалар қўйишда амалий ёрдам сўраган.  
  12. «Пахтакор» МФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Омонова Гўзал мурожаатида, Субсидия асосида тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраган.
  13. Олмазор МФЙ Она замин кўчасида яшовчи фуқаро Усанова Насиба мурожаатида, Газ плитаси олишда амалий ёрдам сўраган.

Учрашув якунида, раислик қилувчи томонидан сайёр қабулга келиб мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли назоратга олиб, туман мутасадди ташкилотларига керакли топшириқларни берди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш

 

ҚАРОР    ҚИЛАДИ:

 

  1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят прокурори И.Д.Эргашходжаев ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қабул жараёнида мурожаат қилган 3 нафар фуқароларнинг 6 та муаммолари жойида ҳал этилиб, қаноталантирилгани инобатга олинсин;
  3. Кўриб чиқиш учун қабул қилинган муаммолар рўйхати, масъул ижрочилар ҳамда ҳал этиш муддатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Учрашув баёни назорат учун Пахтакор туман прокурорига ва ижро учун туман ташкилот ва муассаса раҳбарларига юборилсин.  

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

 Б.У.Янгибаев

Туман прокурори

сектор штаби котиби 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар