Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Сурияга кетмоқчи бўлган Пахтакорлик

Сурияга кетмоқчи бўлган Пахтакорлик

10 февраль 2022 йил
532
0

 Жиззах вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида халқаро террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режалаштирган фуқаро қўлга олинди. Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшаган 1999 йилда туғилган Х.Б. 2019-2021 йиллар мобайнида ишлаб пул топиш мақсадида хорижий давлатларда бўлган.
Бу жараёнда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг ёлловчилари ғоявий таъсирига тушиб қолиб, яшаш манзилига қайтиб келганидан сўнг уларнинг ғояларини 10 нафардан ортиқ тенгдошлари орасида фаол тарғиб қилган.
Шунингдек, унинг Сурияга бориб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирганлиги аниқланди ва ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари давом эттирилмокда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар