Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмановичнинг халқга мурожаати

Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмановичнинг халқга мурожаати

22 февраль 2022 йил
295
0

 Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 2 февраль куни ўтказилган чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Раҳманович томонидан аҳолига ҳудудларда янги экология маданиятини жорий этиш, маҳаллаларнинг тозалиги ва ободлигини таъминлаш, гулзорлар ва яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги олиб борилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали халққа мурожаати

 

Ассалому алайкум, ҳурматли Пахтакорликлар!

 

Юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Бугун амалий ишларга ўтиш  вақти келди! Сиз ҳам «Яшил йил» умуммиллий ҳаракатига қўшилинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Азиз дўстлар!

Мана фаслларнинг келинчаги Баҳор фасли ҳам яқинлашиб келмоқда, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси она табиатни асрашга, муҳими, фарзандларимиз, яъни келажак авлод учун аҳамиятлидир. Авлодларимизга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келадиган ушбу лойиҳада барчамиз бирдек ҳаракат қилайлик.

Мамлакатимиз раҳбари илгари сурган лойиҳа асосида Пахтакор туманида кузги кўчат экиш мавсумида қариб 455 минг дона турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бугунги кунда экилган бу кўчатларни суғориш ва парвариш қилиш ишлари олиб борилмоқда. Муҳтарам юртбошимиз топшириқларига асосан, Пахтакор туманида 2022 йилнинг баҳор мавсумида 794 минг 408 дона манзарали мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган куйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги муносабати билан тарғибот-ташвиқот ва назорат ишлари олиб борилмоқда. Фармоннинг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган қарорда Туман ҳудудида 2022-2024  йилларда жами 10,0 гектар ер майдонида “Яшил боғлар” ҳамда жами 2.0 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” барпо этиш кўзда тутилган бўлиб ушбу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бундан ташқари Фармон талабига асосан туманда ирригация ва суғориш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар тузилди. Дарахт, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, шунингдек, бир турдаги дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали бугунги кунда “Арча”, “Ясен”, “Ўрикзор” “Тутзор” “Сасна” ва “Гилосзор” каби кўчаларнинг ташкил этиш бўйича туман  ҳокими қарори қабул қилинди.

Айтиш лозимки, туман бўйлаб экилаётган манзарали кўчатлар маҳаллий шароитларда ҳудуднинг об-ҳавосига, шўрхок тупроғига мослашган кўчатлар экмоқдамиз.

Бундан кўзланган асосий мақсад маҳалла ва қишлоқларда ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш бўлиб, ҳудудни яшил маконга айлантиришда ташаббускорлик кўрсатиш бўйича мутасаддиларимиз томонидан эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.

 

Ҳурматли ҳамюртлар!

Келинг, умуммиллий лойиҳа доирасида ҳам уюшқоқлик билан аждодларимиз анънасини давом эттирайлик! Зотан, кўчат экиш замиридаги халқимизга хос фазилатларни қадрлаш ва эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш каби мақсад мужассам. Ҳар бирингизни, туманимизни кўркам қиёфага келтиришга қўшган ҳиссангиз билан фахрланишингизни истайман.

Азиз Пахтакорликлар!

Бир нарсани таъкидлаш жоизки бу каби ишлар давомли бўлиши мақсадга мувофиқ. Зеро, Президентимиз ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслигини алоҳида таъкидлади. Бу умуммиллий ҳаракатда фаол қатнашишимиз керак.

Албатта, биз бугун ушбу ташаббусни туманимизда ҳар бир  маҳаллада, ҳар бир хонадонда, ҳар бир ташкилотда кенг қулоч ёйиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Дўстлар, акцияда фаол қатнашиб, ҳам савоб оламиз, ҳам ўзимиз ва келажак авлод учун гўзал диёр қолдирамиз.

 

Ҳурмат билан эътиборингиз учун раҳмат!

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар