Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда

Жиззахда аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда

25 февраль 2022 йил
259
0

Пахтакор туманидаги “Буюк ипак йўли” маҳалласида ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят “Истиқлол авлоди” маркази мутахассислари иштирокида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳридан 35 км, туман марказидан 10 км олисда жойлашган мазкур маҳаллада ўтган йили сайёр тартибда хизмат кўрсатилган эди. Айни кунда 3000 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган маҳалла аҳлининг давлат хизматлари олишда ҳуқуқий кўмакка эҳтиёж мавжуд. Жумладан, уларнинг асосий муаммоси уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этувчи кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда муаммолар мавжуд. Чунки кўпчилик фуқаролар уй-жойини сотиб олганига у қадар кўп бўлмаган. Лекин ҳужжатларни расмийлаштириш  ортга суриб келинган. Бу эса вақт ўтиб мулкни ўз номига расмийлаштира олмасликка сабаб бўлмоқда.

Учрашувда бошқарма масъул ходимлари аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб, уларнинг муаммоларига қонун доирасида ечим мавжудлигини таъкидладилар. Шундан сўнг ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга бепул ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар  берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар