Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

17 март 2022 йил
597
0

 Пахтакорда эрта тонгдан карнай-сурнай садолари янграб, эл-улус байрам шодиёналарига чорланди. туманнинг маркази “Мўжиза” истироҳат боғи, маданият маркази, янги бунёд этилган “Булвар” ва бошқа масканлар аҳоли билан гавжум бўлиб, ўзгача тароват касб этди. 

Ушбу масканлардаги халқ сайилларида маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан азалий урф-одатларимизга мувофиқ дастурхон безатилди. Баҳорий таомлар, ширмой кулчалару патирлар, дошқозонларда тайёрланган сумалак дастурхонларга тортилди. Баҳорий гўзалликка мос қизлар ўзбекона одатларга биноан келинсаломлар қилдилар.

Сайилларда турли халқ ва спорт ўйинлари, лапару айтишувлар, айниқса, ўлмас қадриятларимизни намойиш этишга кенг ўрин берилди. Кексалар тўкин дастурхон атрофида ўтириб, юртимиз тинчлиги, фарзандларимиз омонлиги, деҳқончилигимиз баракаси учун дуога қўл очдилар.

Асосий байрам тадбирини нишонлаш учун вилоят жамоатчилиги вакиллари, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган меҳмонлар “Мўъжиза” боғига йиғилдилар. Туман ҳокими Асилбек Ашуров Рахмонович йиғилганларни уларнинг тимсолида туманимиз аҳлини байрам билан табриклади.

– Наврўз кунларида фақат яхшиликлар ҳақида гапирилади, Яратгандан қут-барака тилаб, ишга киришилади, – деди туман ҳокими. – Бу йил ҳам ўз олдимизда истиқболли режалар белгилаганмиз.

Яхши йил – кўкламидан маълум, дейди доно халқимиз. Айниқса, бу йилги баҳор файзли бошланди. Табиатдаги ажиб уйғониш, янгиланиш юртдошларимиз руҳиятига ҳам кўчаётир. Кўнглига эл дастурхонини тўкин қилишдек эзгу мақсадни туккан бободеҳқонлар ва миришкорлар аллақачон далага чиқиб, ерга барака уруғини қадай бошлади.

Сўнг Маданият маркази ховлисида туманимиз бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг чиқишлари, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги санъаткорлар Валижон Шамсиев, Фарҳод ва Ширин ҳамда ёшлар томонидан ижро этилган халқ оғзаки ижоди термаларидан намуналар, она-Ватанни, тинчликни, обод ва озод юртимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага қувонч улашди.

– Аввало, бир неча миллат вакиллари истиқомат қилаётган Пахтакор тумани бағрикенглиги, меҳмондўстлиги эътиборимни тортди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари ташриф буюрган Синдор Султонов – Миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликка Наврўз тантаналарида ўз чиқишларини намойиш этаётган миллий маданий марказлар вакиллари билан бўлган суҳбатларда ҳам амин бўлдим. Улар ўз миллий таомлари билан биргаликда ўзбек таомларини тайёрлашни ҳам пухта ўзлаштиришибди. Бу таомлардан татиб кўрдим. Айниқса, сумалак, кўк сомса, ҳалиса менга жуда маъқул келди. Бугун дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик ҳукм сураётган бир паллада тинчлигини, фаровонлигини таъминлаб, барча инсонпарварлик ғояларини, ҳамфикрликни ўзига шиор этган пахтакорликларни Наврўз айёми билан муборакбод этаман.

Байрам тадбирида сумалак сайиллари, миллий кураш ва арқон тортиш, лапарлар каби миллий қадриятларимиз намунаси бўлган мусобақа ва ўйинларга бой бўлди. Ушбу мусобақаларда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ихтиёрий иштирокчилар қатнашишди. Байрам кўтаринки рухда ўтди, барча туманимиз аҳолиси янгилани ш яшариш байрамини кўтаринки руҳда кутиб олмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби Р.Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар