Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Эртага Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси ўтказилади

Эртага Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси ўтказилади

17 апрель 2020 йил
139
0

Эртага Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси ўтказилади  

2020 йил 18 апрель куни соат 19-00 да вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳамда вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ва Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошидаги эркин қолдиқ ҳамда чораклар давомида шаклланадиган қўшимча манба маблағларини ҳаражатларга йўналтириш ҳамда Жиззах вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджети даромадларининг ажратмалар меъёрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўтказилади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамишев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Норқўзиев, вилоят санитария-эпидемилогия осойишталиги маркази бош врачи М.Умаровга сессия ишини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш чораларини кўриш юклатилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар