Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Тайзиқ ва зўровонликка қарши бирга курашамиз

Тайзиқ ва зўровонликка қарши бирга курашамиз

28 март 2022 йил
305
0

 

 Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак.

Зўравонлик бу бир шахснинг иккинчи шахсга нисбатан қасддан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали унинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Оилавий зўравонлик эса зўравонлик ҳаракати (ҳаракатсизлиги) оила аъзосининг бошқа аъзоларига (хотин, ота-она, болалар ва бошқалар) нисбатан амалга оширилиши тушунилади. Умуман олганда бутун дунёда статистик маълумотларга кўра аксарият ҳолларда оилавий зўравонликдан хотин-қизлар жабр кўради. Оилавий зўравонлик жинсий, жисмоний, иқтисодий ва руҳий зўравонлик шаклларида амалга оширилиши мумкин. Конституциямизда фуқароларнинг бир қатор асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги белгилаб берилдики, бу талабларга ҳамма риоя қилиши шарт. Шу ўринда бу каби содир этилган қилмишлар учун уларнинг турига ва оғирлаштирувчи ҳолатларга қараб Жиноят кодекси биринчи бўлимининг (шахсга қарши жиноятлар) бир қанча моддаларида жиноий жавобгарлик белгиланган. Масалан, ЖКда қасддан одам ўлдирганлик учун (97-модда) ўн йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун (103-модда) уч йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси 1995-йилда "Хотин-қизлар хуқуқлари камситилишининг барча шаклларига бархам бериш тўғрисида"ги Конвецияни ратификация қилган. Шундан бери Ўзбекистон БМТ қошидаги Инсон хуқуқлари қўмитасига ушбу Конвенцияда кўтарилган масалаларни амалга ошириш юзасидан уч марта хисобот берган. Хар уч хисобот юзасидан хам Инсон хуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонда аёлларнинг нотенгликка юз тутиши, патриархал стреотипнинг мавжудлиги хамда кўплаб аёллар оилада зўравонлик қурбони бўлишини таъкидлаб, хукуматдан буларга қарши чоралар кўришини сўраган.

Хусусан, сўнгги вақтларда маҳалла билан давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтай оладиган қатор янги тизимлар яратилдики, буларнинг барчаси биринчи галда оилани мустаҳкамлаш, тинчликни таъминлашдек эзгу тамойилга эгалиги билан аҳамиятли бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 18 февралда "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5938-сонли Фармони эълон қилиниб, ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда. Худди шу куни Президентимиз Фармони ортидан "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 4602-сонли қарорини ҳам имзолади. Глобаллашув жараёнида маҳалла ва оилани янада қўллаб-қувватлашга қаратилган юқоридаги жиддий саъй-ҳаракатлар ўзининг самараларини бермоқда. Жойлардаги кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши профилактик тадбирларни кучайтириш, хотин-қизлар, ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. "Соғлом оила – соғлом жамият" ғоясини ҳаётга тадбиқ этишга йўналтирилган сиёсатнинг олиб борилаётгани оилавий зўравонликларнинг камайишига олиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги "Ижтимоий реабилитация қилиш мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида жойларда Ижтимоий мослашув марказлари фаолият олиб бора бошлади. Конституциямизда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий  келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Ҳар бир шахс мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, "Гендер тенглик" тушунчаси БМТнинг 2015 йил қабул қилган 70-сонли резолюциясида ўз ифодасини топган эди. Миллий қонунчилигимизда юз бераётган ўзгаришлар ифодаси сифатида қабул қилинган "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Қонунимизни ҳаётга кенгроқ тадбиқ этишимиз учун ҳали кўп саъй-ҳаракат қилишимизга тўғри келади. Чунки, миллий қонунчилигимиз тарғиботининг кун тартибидан ушбу қонун ҳам ўрин олгандир.

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси                                    Ш.Содиқов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар