Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида экиш учун талаб этилган уруғлик чигити тайёрлаб бўлинди

Пахтакор туманида экиш учун талаб этилган уруғлик чигити тайёрлаб бўлинди

19 март 2022 йил
488
0

 Бу йил Жиззах вилоятининг бободеҳқонлари 77 минг 900 гектар майдонга пахта етиштиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Бунинг учун 3 минг 141 тонна уруғлик чигити зарур бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан олиб борилган ўрганишларда маълум бўлишича, ҳозирга қадар 2022 йил ҳосили учун пахта – тўқимачилик кластерлари томонидан 3 минг 180 тоннадан зиёд ҳудуд тупроқ иқлим шароитига мос, эртапишар ва ҳосилдор навли чигит уруғлари тайёрланиб, 2 минг 350 тоннаси дориланиб бўлинган.

 

Жумладан, вилоятнинг Пахтакор туманида ҳам ушбу масъулиятли ишларга барвақт киришилиб, бугунги кунда 11 минг 700 гектар майдон учун талаб этилган 457 тонна “Бухоро 102” ва “Султон” навли уруғлик чигитлари экиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

-Шундан 357 тоннаси “Жиззах пахта уруғчилик” МЧЖда, қолган

 
100 тоннаси “Семруғ кластер” МЧЖ омборларида дориланган, дейди “Ўзагроинспекция”нинг Пахтакор туман бўлими катта инспектори Баҳром Нуриллаев.- Шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан дориланган уруғлик чигитларга сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, мавсум давомида уруғлик чигитини тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва дорилаш тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилган. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида қонунбузулиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида корхоналарга 3 та ёзма кўрсатма ва 3 та огоҳлантиришлар берилган.

Бундан ташқари, тайёрланган уруғларни сифатли қилиб сақлаш, фермер хўжаликларига етказиб бериш мақсадида тумандаги мавжуд 3 та уруғлик чигит тарқатиш шахобчалари ҳам шай ҳолатга келтирилган.

 

         Маълумот ўрнида, Пахтакор туманида 2023 йил ҳосили учун 1 минг 100 гектар ерга уруғлик пахта етиштириш кўзда тутилган бўлиб, тузилган комиссиянинг танлови асосида тумандаги 249 та фермер хўжалигидан 46 таси шунча майдонга уруғлик пахта етиштириш учун танлаб олинган.

          

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар