“Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” шиори остида “Энг фаол ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи” кўрик танловининг туман босқичи
Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтакор тумани бўлинмаси, туман Ахборот кутубхона маркази ва халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” шиори остида ташкил этилган “ ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчиси” танловининг туман босқичи жорий йилнинг 7 апрел куни туман ахборот кутубхона марказида ўтказилди. Ўтказилган тадбирда 1-ўрин 1 ва 31 умумтаълим мактабларининг Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари Зияев Ражаб Раббимович ҳамда Қўйланова Нафиса Сайдазимовна, 2-ўрин 8 умумтаълим мактабининг Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Шаназова Саодат Алишевна, 3-ўрини 2 умумтаълим мактабининг Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Азизова Бону Бердияровналарга насиб этди ва “Энг фаол ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи” кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритиш билан бир қаторда фаол иштирокчилари дипломлар, китоблар жамланмаси ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Республика маънавият ва маърифат маркази Пахтакор тумани бўлинмаси