Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Маҳаллабай ишлаш тизимининг ютуқлари ўрганилди

Маҳаллабай ишлаш тизимининг ютуқлари ўрганилди

13 апрель 2022 йил
265
0

 Маҳаллалар имкониятларини инобатга олган ҳолда аҳолининг даромад топишига хизмат қилувчи лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш муҳим ҳисобланди. Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш, бунда «маҳалла-оила-фуқаро» тамойили асосида аҳоли ҳаётидаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва ўз вақтида, тўлиғича ҳал этишга хизмат қилувчи “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилмоқда.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида секторларнинг ҳар бирида ҳудуд иқтисодий-ижтимоий комплексининг малакали ходимларидан иборат мутахассислари уйма-уй юради. Мазкур мутахассислар маҳаллага бириктирилган соҳалар ходимлари билан бирга, жойлардаги шароитни ўрганиб, лойиҳаларни шакллантиради ва амалга оширишга кўмаклашади.

 

Мамлакатимизда тадбиқ этилган маҳаллабай тизими, унда ишлаш, амалга оширилган ишларнинг аҳволини ўрганиш, таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ва ходимларидан иборат гуруҳ Пахтакор туманида бўлишди.  

 

Учрашув давомида маҳаллабай ишлаш тизими, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, баҳолаш натижаларига ҳамда иш фаолиятида ижобий ўзгаришга эришганларни мукофатлаш тизими, карьера модели ҳақида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Секторлар фаолиятлари танқидий ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш, ютуқларни оммалаштириш бўйича хисоботлар тайёрланди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар