Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Шодмонов маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Шодмонов маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишди.

14 апрель 2022 йил
226
0

 Маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари фаолиятлари ўрганилмоқда. Пахтакор тумани ҳокими биринчи ўринбосари Шерзод Шодмонов Чаманзор маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг бугунги кунга қадар фолияти давомида олиб борган ишлари билан танишди. Ҳоким ёрдамчисининг олиб бораётган иш тартиби, режалари билан яқиндан танишиб, ҳар бир хонадонни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан тавсиялар берди. Маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари, тикувчилик цехлари фаолиятини, ягидан ташкил этилган қаймоқ ишлаб чиқариш, томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилган боғдорчиликларни кўздан кечириб, соҳани янада ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтириш зарурлигини ва бу йўлда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар