https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
 Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

22 апрель 2022 йил
498
0

 22 апрел куни туман Молия бўлими фаоллар залида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 Сессия ишини Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Ашуров Асилбек Рахманович бошқариб борди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

Сессияда 15 та масалалар кўриб чиқилиб тегишлилиги бўйича қарорлар қабул қилинди

  1. Сектор рахбарларининг ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилган ишлари бўйича хисоботлари тўғрисида;
  2. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида;
  3. Пахтакор туман Халқ қабулхонасининг, Пахтакор туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида;
  4. Пахтакор туман Халқ қабулхонасининг, секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида;
  5. Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида
  6. Туманда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
  7. Кам таъминланган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ҳамда кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида;
  8. Пахтакор туман ҳокимининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъба мудирининг 2022 йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида;
  9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорининг 1-иловаси «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомига асосан, туманги “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг 3-босқич рўйхатини тасдиқлаш ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилиб муаммолари тизимли равишда ҳал этилан аёлларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисида;
  10. Туман маҳаллий бюджет даромадларининг 1-чорак режасини бажарилиш ҳолати ҳамда қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар тўғрисида.
  11. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва овоз бериш якунига кўра ғолиб деб топилган таклифларни кўриб чиқиш ҳамда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида.
  12. Туман маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши тўғрисида.
  13. Туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.
  14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” бўйича ўтказилган 55-сонли мажлис баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 1-чорагида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси тўғрисида.
  15. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 25 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” VI-36-64-3-52-K/22-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши мутахассиси Шарофжон Тўхтамишов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303