Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди

19 апрель 2020 йил
148
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди

  •  

Жорий йилнинг 17 апрель куни Пахтакор туман ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 6-сессияси ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар 3 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни туман ҳокими Шукрулло Бабаев очиб берди.

 

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳамда туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 1-сектор раҳбари Шукрулло Бабаев, 2-сектор раҳбари Азизбек Йўлчиев ҳамда 3-секитор раҳбари Элёр Аҳмедовлар ахборот беришди.

Шунингдек, Пахтакор тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошидаги эркин қолдиқ ҳамда чораклар давомида шаклланадиган қўшимча манба маблағларини ҳаражатларга йўналтириш ҳамда Пахтакор тумани 2020 йилги маҳаллий бюджети даромадларининг ажратмалар меъёрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижроси юзасидан тумандаги тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни фоиз ҳисобланмаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилган холда, кириш қисмида барча сессия иштирокчилари дизенфекция қилиниб, масофа сақлаган холда ўтиришди.

 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар