Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ПРОФИЛАКТИКА КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ПРОФИЛАКТИКА КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12 май 2022 йил
340
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14  мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2833-сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқди.

 

“ПРОФИЛАКТИКА КУНИ” муносабати билан Пахтакор туманида сектор раҳбарлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик, мутасадди ташкилот-муассасалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Хавфсиз ҳудуд” махсус-тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

 “Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ташкил этилган ушбу профилактик тадбир давомида тумандаги секторлар раҳбарлари ҳудуддаги масжидда бўлиб, рамазон хайити байрамига тайёргарлик ишлари, намозхонлар учун яратилган шароитлар ҳамда кўрилган хавфсизлик чоралари билан яқиндан танишдилар.

Маҳаллаларда содир этилган ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари сектор раҳбарлари томонидан жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Жараёнларда ушбу жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва оқибатлари, қонунбузарликларга йўл очган омиллар хусусида сўз юритилди. жамоатга “Ўз уйимни ўзим асрайман” тамойили асосида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимларига қонунбузилиш холатларининг олдини олишда яқиндан кўмакчи бўлишлари лозимлиги тушунтирилди. Учрашувларда жиноятчиликни жиловлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ички ишлар органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жойларда аҳоли ўртасида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этилиши бўйича берилган таклифлар маъқулланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда ҳамкор ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат гуруҳлар томонидан маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Бунда асосий эътибор жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига қаратилди. Фуқароларга яшаш жойи бўйича вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтиш тартиби тушунтирилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан шубхали транспорт воситалари текширилиб, қонунбузар хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Пахтакор тумани марказий деҳқон бозорида назорат тадбирлари ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан нархларнинг сунъий равишда оширилмаслиги, гўшт маҳсулотларини сақлашда санитария-гигиена талаблари бажарилиши назоратга олинди. Профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги, паспорт-виза тартиботи, маҳалла аҳолиси ва профилактик ҳисобда турувчи шахсларни жалб этган ҳолда юқоридагиларга асосан қатнашчиларга йўриқнома ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар