Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 18 май куни ўтказиладиган маҳаллалари

Пахтакор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 18 май куни ўтказиладиган маҳаллалари

13 май 2022 йил
281
0

  Жорий йилнинг 18 май куни қуйидаги:

           

- “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 4-умумтаълим мактаби биносида.

    

- “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 14-00 да 8-умумтаълим мактаби биносида.

 

“Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод АБДУҚОДИРОВ ОТАМУРОД ЎРАЗБОЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Абдуқодиров Отамурод Ўразбоевич 1964 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги география фани ўқитувчиси. 1989-1993 йилларда Пахтакор тумани 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1993-1999 йилларда Пахтакор тумани ҳокимлиги ижроия идораси мутахассиси, ҳоким ёрдамчиси, бош мутахассис, концелария мудири, 1999-2003-йилларда Пахтакор тумани меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бўлими бошлиғи, 2003-2012 йилларда Пахтакор тумани ҳокими ёрдамчиси, 2014-2018 йилларда ҳусусий тадбиркор, 2018 йилда Пахтакор тумани 12-сонли умумтаълим мактаби директор вазифасини бажарувчи,

2018 йилдан шу кунга қадар ҳусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

О.Абдуқодиров ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 22 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

ШЕРНАЗАРОВ АЛИШЕР ПИРНАЗАРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Шерназаров Алишер Пирназарович 1969 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-гидротехник. 1992-йилда Пахтакор тумани Оқ булоқ тажриб хўжалигида гидротехник лавозимида фаолияти бошлаган, 1997-2010 йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли Зангиота ота 65-сонли жазони ижро этиш колонияси ходими лавозимида фаолият юритган. Хозирги кунда пенсияда.

А.Шерназаров Пахтакор тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида 9 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 1 нафар фарзанди бор.

ОЧИЛОВ АЗАМАТ БОВОТОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Очилов Азамат Баватович 1976 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги инглиз ва француз тили ўқитувчиси. 1996 йилда Самарқанд давлат чет тиллари институтини тассаруфидаги ўзбек турк ўғил болалар лицейи тарбиячиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1999-2001 йилларда Самарқанд вилояти Олимпия захираси ўсмирлар футбол мактаб интернатида ўқитувчи тарбиячи, 2001-2007 йилларда Пахтакор туман 4-сонли умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси, 2002-2018 йилларда Пахтакор тумани Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби, 2022 йилдан Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали инглиз тили фани ўқитувчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

А.Очилов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 20 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

НУРОВ МАВЛОНБОЙ ХАМРАҚУЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Нуров Мавлонбой Хамрақулович 1967 йилда туғилган, миллати тожик, маълумоти олий, мутахассислиги мухандис-гидротехник. 1983 йилда Пахтакор тумани Кичанов хўжалиги ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1983-1995 йилларда Кичанов хўжалиги ишчиси, геодезисти, 1995-2001 йилларда Пахтакор тумани “Бўстон” хўжалиги касаба уюшмаси раиси,
2001-2016 йилларда Жанубий Мирзачўл Магистрал канали бошқармаси 3-бўлим бошлиғи, 2016-2020 йилларда “Жиззах мониторинг” маркази қишлоқ хўжалиги агротехника тадбирларини мониторинг қилиш гуруҳи раҳбари ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

2021 йилдан Ш.Рашидов тумани “MILK-FOODS” масъуляти чекланган жамият хосилоти лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

М.Нуров ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 42 йилдан буён доимий яшайди. О

 

АБДУВАЛИЕВ АБДУРАХМОН ТУРСУНҚУЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Абдувалиев Абдурахмон Турсунқулович 1958 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1981-1995 йилларда Фориш тумани 5-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1995-1999 йилларда Пахтакор тумани А.Темур жамоа хўжалиги тижорат ишлари бўйича директор ўринбосари, 1999-2003 йилларда Пахтакор тумани Гулистон жамоа хўжалиги ташқи бошқаруви раиси ўринбосари, 2003-2009 йилларда Ғаллаорол тумани ҳокими ёрдамчиси, 2010-2019 йиларда “Ғаллаорол жавохири” фермер хўжалиги раиси, 2019-2019 йилларда Пахтакор тумани “Қишлоқхўжаликкимё” масъуляти чекланган жамият агрономи лавозимида фаолият юритган, хозирги кунда “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

А.Абдувалиев Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 48 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

ЭШОНҚУЛОВА БАРНОГУЛ АБДУМАЛИКОВНАнинг таржимаи ҳоли

Эшонқулова Барногул Абдумаликовна 1953 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1997 йилдан Пахтакор тумани 5-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Б.Эшонқулова Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 39 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар