Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 16-23 май кунлари ўтказиладиган маҳаллалари

Пахтакор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 16-23 май кунлари ўтказиладиган маҳаллалари

14 май 2022 йил
405
0

  Жорий йилнинг 16-23 май куни қуйидаги:

 

- “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 09-00 да Маданият маркази биносида. (16.05.2022й)

    

- “Оқ булоқ ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Пахтакор саноат технологиялар техникуми биносида. (16.05.2022й)

 

- “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 15-00 да Пахтакор касб-хунар мактаби  биносида (16.05.2022й)

 

- “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 17-00 да 6-умумтаълим мактаби биносида (16.05.2022й)

 

- “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 2-умумтаълим мактаби биносида. (17.05.2022й)

    

- “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 14-00 да 8-умумтаълим мактаби биносида. (17.05.2022й)

 

- “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 16-00 да 14-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади. (17.05.2022й)

 

- “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 4-умумтаълим мактаби биносида. (18.05.2022й)

    

- “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 14-00 да 8-умумтаълим мактаби биносида. (18.05.2022й)

           

- “Сувонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 4-умумтаълим мактаби биносида. . (19.05.2022й)

    

- “Буюк ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 14-00 да Акмал Икромов Маданият бўлими залида. (19.05.2022й)

 

- “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 9-умумтаълим мактаби биносида. (20.05.2022й)

    

- “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 9-умумтаълим мактаби биносида. . (21.05.2022й)

 

- “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 19-умумтаълим мактаби биносида. (22.05.2022й)

 

- “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 7-умумтаълим мактаби биносида. (23.05.2022й)

 

“Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод МУСТАФОЕВА ОМОНГУЛ НОМОЗОВНАнинг таржимаи ҳоли

Мустафоева Омонгул Номозовна 1960 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси. 1981 йилда Пахтакор тумани 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2001-2013 йилларда Пахтакор тумани 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2013-2015  йилларда Пахтакор тумани 19-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2021 йилдан шу кунга қадар Жиззах вилоят Пахтакор тумани Оқ булоқ маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

О.Мустофоева ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 11 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

УЛУҚОВ БАҲАРБОЙ АБДИШУКУРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Улуқов Баҳорбой Абдушукурович 1958 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 1975-1980 йилларда Жиззах вилояти “Жиззах пахтачилик заводи” 4-гуруҳ ишчиси, 2007-2017 йилларда Пахтакор тумани ҳокимлиги молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бош ҳуқуқшуноси, 2017-2021 йилларда Пахтакор тумани ҳокимлиги молия бўлими ҳуқуқшуноси, 2021 йилдан Пахтакор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Б.Улуқов Пахтакор тумани “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинида 32 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МАМАНОВА КАРОМАТ ХОЛМАНОВНАнинг таржимаи ҳоли

Маманова Каромат Холмановна 1971 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги бошланғич таълим ўқитувчиси.

1987 йилда Пахтакор тумани “Буратино” болалар боғчаси тарбиячиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1992-2002 йилларда Пахтакор тумани 6-ўрта мактабда бошланғич синф  ўқитувчиси, 2002-2018 йилларда Пахтакор тумани 2-ўрта мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, 2018-2020 йилларда Пахтакор туман халқ таълими бўлими таълим муассасалари  фаолиятини ташкил этиш 

шўъбаси мутахассиси, 2020 йилдан Пахтакор тумани халқ таълими бўлими бошланғич таълим методисти вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

К.Маманова ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 20 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

“Оқ булоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод ХАСАМИДДИНОВ МУЗАФФАР ТУРСУНОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Хасамиддинов Музаффар Турсунович 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият. 1987 йилда Пахтакор  тумани  Оқ-булоқ хўжалиги 3-бўлим ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1994-1996 йилларда Пахтакор тумани “Зафар” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, 1996-2010  йилларда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходими, 2010-2014 йилларда Зафаробод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, 2016-2016 йилларда Пахтакор тумани Оқ-булоқ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаган.

2018 йилдан Пахтакор тумани Мудофаа ишлар бўлими сафарбарлик чақирув резерви бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда.

М.Хасамиддинов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 36 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

ГУРГИБОЕВ ОТАБЕК ҒУЛОМОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Гургибоев Отабек Ғуломович 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси, психология. 2008-йилда Фориш тумани 73-сон умумтаълим мактабида ўқитувчиси вазифасида бошлаган, 2009-2013 йилларда Фориш тумани 73-сон умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси, 2018-2020 йилларда Пахтакор тумани “Оқбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби,
2020-2022 йилларда Жиззах вилоят Пахтакор тумани Оқбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари  лавозимида фаолият юритган.

О.Гургибоев маҳалла фуқаролар йиғинида 13 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

 

 МУХАММАДИЕВА ФЕРУЗА ПИРНАЗАРОВНАнинг таржимаи ҳоли

Мухаммадиева Феруза Пирназаровна 1971 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

1989 йилда Пахтакор тумани 13-сонли умумтаълим мактаби ўзбек тили фани ўқитувчиси. 1990-1999 йилларда Пахтакор  тумани 12-сонли умумтаълим мактаби ўзбек тили фани ўқитувчиси,
1999-2015 йилларда Пахтакор  тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўзбек тили фаниўқитувчиси, 2015-2018 йилларда Пахтакор тумани 1-сонли умумтаълим мактаби директори, 2018-2019 йилларда Пахтакор тумани 1-сонли умумтаълим мактаби директор ўринбосари, 2019 Пахтакор  тумани 1-сонли умумтаълим мактаби ўқув таълим тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари  вазифасида ишлаб келмоқда.

Ф.Мухаммадиевна ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 7 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 6 нафар фарзанди бор.

“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
номзод ИСРОИЛОВ ОДИЛ НАРЗУЛЛАЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Исроилов Одил Нарзуллаевич 1980 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ўсимликларни химоя қилиш. 2002 йилда Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида биология фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2007-2008 йилларда Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида чақириқгача ёшларни тайёрлаш раҳбари, 2008-2015  йилларда Пахтакор иқтисодиёт касб-хунар коллежи касбий таълим бўйича директор ўринбосари, 2015-2021 йилларда Пахтакор тадбиркорлик ва сервис касб-хунар коллежи директори лавозимида ишлаган.

2021 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани “Дамин ота” фермер хўжалиги иш юритувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

О.Исроилов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 42 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод ХЎЖАМҚУЛОВ ШИРИНБОЙ УНГАЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Хўжамқулов Ширинбой Унгалович 1979 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги фалсафа. 1996-йилда Пахтакор тумани “Сувоқава” корхонаси ишчиси вазифасида фаолиятини бошлаган, 2002-2003 йилларда Пахтакор тумани халқ таълими бўлими услубчиси, 2005-2018 йилларда Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи махсус фан ўқитувчиси, 2020-2022 йилларда Пахтакор тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, 2022 йилдан Пахтакор тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи меҳнат инспектори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Ш.Хўжамқулов Пахтакор тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида 43 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

КАМОЛОВА КАМУНА АЗЗАМОВНАнинг таржимаи ҳоли

Камолова Камуна Аззамовна 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги математика ўқитувчиси.

1992 йилда Пахтакор тумани 12-умумтаълим мактаби математика фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаб. 30 йилдан буён таълим соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

К.Камолова ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 52 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

“Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод РАЖАБАЛИЕВ ШАВКАТ ИСОҚУЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Ражабалиев Шавкат Исоқулович 1977 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган олий, мутахассислиги маҳалла иши ва психология. 1998 йилда Пахтакор тумани Бахмал хўжалиги етакчи иқтисодчи сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1998-2001 йилларда Бахмал хўжалиги етакчи иқтисодчиси, 2001-2007 йилларда Пахтакор тумани “Сарт юзи” фермер хўжалиги иш юритувчиси, 2008-2020 йилларда “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби, “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, 020-2022 йилларда “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2022 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи меҳнат инспектори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ш.Ражабалиев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 46 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

ИСЛАМОВА МАРЗИЯ МУСАЕВНАнинг таржимаи ҳоли

Исламова Марзия Мусаевна 1966 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1985-1986 йилларда Фориш тумани 11-сон умумтаълим мактаби кутубхоначиси, 1986-2006 йилларда Пахтакор тумани 10-сон умумтаълим мактаби лабаранти, 2012-2015 йилларда Пахтакор тумани ижтимоий-иқтисодий ва педагогика касб-хунар коллежи ахборот ресурс маркази раҳбари, 2018-2022 йилларда Пахтакор тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифий ва ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси,  хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассиси, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган, хозирги кунда пенсияда.

М.Исламова Пахтакор тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида 36 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.

НИШОНОВ ҚУРБОНБОЙ МАХМУДОВИЧнинг

Таржимаи ҳоли

Нишонов Қурбонобой Махмудович 1956 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, олим агроном. 1974 йилда Пахтакор тумани 6-сонли ўрта мактабда услубчи сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1980-1988 йилларда Самарқанд хўжалиги ёшлар қўмитаси котиби, 1988-1996 йилларда Самарқанд хўжалиги касаба уюшмаси раиси, 1996-2000 йилларда Самарқанд хўжалиги раиси, 2000-2002 йилларда Пахтакор дон қабул қилиш шахобчаси директори, 2002-2005 йилларда Жиззах ун ишлаб чиқариш корхонасида, 2005-2009 йилларда Пахтакор туманидаги “Жасур” фермер хўжалиги раиси, 2009-2018 йилларда “Шабада зилол” СИУ раиси ва 2018 йилдан “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Қ.Нишонов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 57 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 6 нафар фарзанди бор.

 

 “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод АДИЛОВ ИФТИХОР КАРИМОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Адилов Ифтихор Каримович 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси. 1989 йилда Пахтакор тумани “Навбахор” сув истеъмолчилари уюшмаси ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1995-1997 йилларда Пахтакор туманидаги 7-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1997-2013 йилларда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси хуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, 2013-2019 йилларда Пахтакор тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2019-2020 йиллар Пахтакор тумани 18-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

И.Адилов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 33 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 

ҚУРБОНОВА ХУРСАН АШИРОВНАнинг таржимаи ҳоли

Қурбонова Хурсан Ашировна 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1980-йилда Фориш туманидаги 15- умумий ўрта таълим мактабининг бош пионер вожатийси вазифасида фаолиятини бошлаб, 35 йилдан ортиқ турли ҳил таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда, 2020 йилдан Пахтакор туман мактабгача таълим бўлими кадрлар бўйича мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Х.Қурбонова маҳалла фуқаролар йиғинида 15 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

“Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ўроқбоев Бахром Иброхимовичнинг таржимаи ҳоли

Ўроқбоев Бахром Иброхимович 1985 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги меҳнат таълими ўқитувчиси. 2009 йилда Пахтакор тумани “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2016-2017 йилларда Пахтакор тумани “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, 2017-2020  йилларда Пахтакор тумани “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби лавозимида ишлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар Пахтакор туманида ҳусусий тардбиркорлик  фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Б.Ўроқбоев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 37 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

ТЎРАҚУЛОВ ЗОКИР МУХАММАДОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Тўрақулов Зокир Мухаммадович 1982 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги учиш аппаратлари ва двигителларини ишлатиш. 2006-йилда Қарши тумани Хонабод қўрғони 10329-ҳарбий қисм ходими вазифасида фаолиятини бошлаган, 2010-2016 йилларда Қибрай тумани Тузел қўрғони 23229-ҳарбий қисм ходими, 2016-2022 йилларда Қорақолпоғистон Республикаси Хўжайли тумани мудофаа ишлари бўлими ходими лавозимида фаолият юритган.

З.Тўрақулов Пахтакор тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

ҚАРШИЕВ ЗОИР АБДУХАМИДОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Қаршиев Зоир Абдухамидович 1982 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги жисмоний тарбия ва жисмоний маданият ўқитувчиси.

2004 йилда Пахтакор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2007-2008 йилларда Пахтакор тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўлими бошлиғи, 2008-2009 йилларда Пахтакор тумани хокимлиги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича бош мутахассиси, 2009-2011 йилларда Пахтакор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби директори, 2011-2022 йилларда Пахтакор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, 2020-2021 йилларда Пахтакор тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи, 2021 йилдан буён Пахтакор тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби йўриқчи-услубчиси вазифасида ишлаб келмоқда.

З.Қаршиев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

 

 “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод ТЎХТАШЕВ САДИР БОЙТЕМИРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Тўхташев Садир Бойтемирович 1978 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ўқитувчи. 2006 йилда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби директори сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2006-2018 йилларда 14-сонли умумтаълим мактаби директори, 2018-2021 йилларда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2021-2022 йилларда Пахтакор тумани спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимда фаолият кўрсатган.

2022 йилдан Пахтакор тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

С.Тўхташев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 25 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

ХУЖАМКУЛОВ ТУРСУНАЛИ АМАНДУЛЛАЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Хужамкулов Турсунали Амандуллаевич 1977 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги бухгалтерия хисоби назорат ва хўжалик фаолиятини тахлили. 1993-1994 йилларда А.Темур жамоа хўжалиги ишчиси, 1999-2002 йилларда Пахтакор тумани Бўстон жамоа хўжалиги хисобчиси, бош хисобчиси, 2002-2017 йилларда Пахтакор тумани “Гулба-шакар” фермер хўжалиги раиси, “Қўшробод сайқали” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, 2017-2017 йилларда Жиззах “Агрокимёхимоя” худудий аксонерлик Пахтакор тумани филали хисобчиси, Дўстлик пахта тозалаш корхонаси меҳнатга хақ тўлаш бўлими бошлиғи, 2018-2020 йиларда Жиззах “Агоркимёхимоя” худудий аксионерлик жамияти Пахтакор туман филали бош иқтисодчиси лавозимида фаолият юритган, хозирги кунда оилавий тадбиркорлик фаолият билаш шуғилланиб келмоқда.

Т.Хужамкулов Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 46 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

ДЎСҚУЛОВА ДИЛБАР АБДУРАЗАКОВНАнинг таржимаи ҳоли

Дўсқулова Дилбар Абдуразаковна 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1987 йилдан Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2004-2007 йилларда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби директори, 2007-2021 йилларда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2021-2022 йилларда Нурли Пангат маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

 2022 йилдан Пахтакор тумани “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Д.Дўсқулова Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 35 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

 

“Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод АБДУҚОДИРОВ ОТАМУРОД ЎРАЗБОЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Абдуқодиров Отамурод Ўразбоевич 1964 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги география фани ўқитувчиси. 1989-1993 йилларда Пахтакор тумани 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1993-1999 йилларда Пахтакор тумани ҳокимлиги ижроия идораси мутахассиси, ҳоким ёрдамчиси, бош мутахассис, концелария мудири, 1999-2003-йилларда Пахтакор тумани меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бўлими бошлиғи, 2003-2012 йилларда Пахтакор тумани ҳокими ёрдамчиси, 2014-2018 йилларда ҳусусий тадбиркор, 2018 йилда Пахтакор тумани 12-сонли умумтаълим мактаби директор вазифасини бажарувчи,

2018 йилдан шу кунга қадар ҳусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

О.Абдуқодиров ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 22 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

ШЕРНАЗАРОВ АЛИШЕР ПИРНАЗАРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Шерназаров Алишер Пирназарович 1969 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-гидротехник. 1992-йилда Пахтакор тумани Оқ булоқ тажриб хўжалигида гидротехник лавозимида фаолияти бошлаган, 1997-2010 йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли Зангиота ота 65-сонли жазони ижро этиш колонияси ходими лавозимида фаолият юритган. Хозирги кунда пенсияда.

А.Шерназаров Пахтакор тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида 9 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 1 нафар фарзанди бор.

ОЧИЛОВ АЗАМАТ БОВОТОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Очилов Азамат Баватович 1976 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги инглиз ва француз тили ўқитувчиси. 1996 йилда Самарқанд давлат чет тиллари институтини тассаруфидаги ўзбек турк ўғил болалар лицейи тарбиячиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1999-2001 йилларда Самарқанд вилояти Олимпия захираси ўсмирлар футбол мактаб интернатида ўқитувчи тарбиячи, 2001-2007 йилларда Пахтакор туман 4-сонли умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси, 2002-2018 йилларда Пахтакор тумани Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби, 2022 йилдан Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали инглиз тили фани ўқитувчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

А.Очилов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 20 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

НУРОВ МАВЛОНБОЙ ХАМРАҚУЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Нуров Мавлонбой Хамрақулович 1967 йилда туғилган, миллати тожик, маълумоти олий, мутахассислиги мухандис-гидротехник. 1983 йилда Пахтакор тумани Кичанов хўжалиги ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1983-1995 йилларда Кичанов хўжалиги ишчиси, геодезисти, 1995-2001 йилларда Пахтакор тумани “Бўстон” хўжалиги касаба уюшмаси раиси,
2001-2016 йилларда Жанубий Мирзачўл Магистрал канали бошқармаси 3-бўлим бошлиғи, 2016-2020 йилларда “Жиззах мониторинг” маркази қишлоқ хўжалиги агротехника тадбирларини мониторинг қилиш гуруҳи раҳбари ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

2021 йилдан Ш.Рашидов тумани “MILK-FOODS” масъуляти чекланган жамият хосилоти лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

М.Нуров ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 42 йилдан буён доимий яшайди. О

 

АБДУВАЛИЕВ АБДУРАХМОН ТУРСУНҚУЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Абдувалиев Абдурахмон Турсунқулович 1958 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1981-1995 йилларда Фориш тумани 5-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1995-1999 йилларда Пахтакор тумани А.Темур жамоа хўжалиги тижорат ишлари бўйича директор ўринбосари, 1999-2003 йилларда Пахтакор тумани Гулистон жамоа хўжалиги ташқи бошқаруви раиси ўринбосари, 2003-2009 йилларда Ғаллаорол тумани ҳокими ёрдамчиси, 2010-2019 йиларда “Ғаллаорол жавохири” фермер хўжалиги раиси, 2019-2019 йилларда Пахтакор тумани “Қишлоқхўжаликкимё” масъуляти чекланган жамият агрономи лавозимида фаолият юритган, хозирги кунда “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

А.Абдувалиев Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 48 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

ЭШОНҚУЛОВА БАРНОГУЛ АБДУМАЛИКОВНАнинг таржимаи ҳоли

Эшонқулова Барногул Абдумаликовна 1953 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1997 йилдан Пахтакор тумани 5-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Б.Эшонқулова Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 39 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор

 

АБУЛҚОСИМОВ МУСТАФОҚУЛ МАМИРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Абулқосимов Мустафоқул Мамирович 1974 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи-ташкилотчи. 1989 йилда Пахтакор тумани “Пахтакор” хўжалиги ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1996-1997 йилларда Пахтакор тумани “Пахтакор” хўжалиги ҳисобчиси, бош ҳисобчи ўринбосари, 1997-2007  йилларда Жиззах вилояти божхона бошқармаси “Мирзачўл” божхона пости бош инспектори-схема бошлиғи, 2007-2010 йилларда Жиззах вилояти божхона бошқармаси “Ангобод” божхона пости бошлиғи лавозимида ишлаган.

2007 йилдан пенсияда.

М.Абулқосимов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 48 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 6 нафар фарзанди бор.

УМИРЗОҚОВ БАХТИЁР АБДУНАЗАРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Умирзоқов Бахтиёр Абдуназарович 1965 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи. 1985-йилда 7950-сонли марказий омонат касса ревизори вазифасида фаолиятини бошлаган, 1986-1989 йилларда Пахтакор тумани пахтачилик тажриба хўжалиги ишчиси, 1989-2000 йилларда Жанубий Мирзачўл канали бош хисобчи ёрдамчиси, 2000-2012 йилларда Жанубий Мирзачўл канали бош ҳисобчиси, 2014-2017 йилларда “Учтепа давсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси бош ҳисобчиси, 2017-2018 йилларда Жиззах шаҳри “Омбиётик фарм сервис” масъулияти чекланган жамияти ишчиси, 2018-2021 йилларда Жанубий Мирзачўл канали фойдаланиш бошқармаси таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Б.Умирзоқов маҳалла фуқаролар йиғинида 43 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.

ХОЛМУРОДОВ ЎРАЗҚУЛ БУТУНОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Холмуродов Ўразқул Бутунбоевич 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги сув билан таъминлаш ва канализация мутахассиси.

1982 йилда Зафаробод тумани О.Бобоев хўжалиги бригада бошлиғи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1986-1988 йилларда Пахтакор тумани “Сувоқава” корхонаси ишчиси, 1988-1992 йилларда Жиззах вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонаси ишчиси, 1999-2001 йилларда Пахтакор тумани “Сувоқава” корхонаси раҳбари, 2001-2003 йилларда Зафаробод тумани “Ўзбекистон” хўжалиги рахбари, 2005-2014 йилларда Пахтакор тумани коммунал фойдаланиш бўлими бошлиғи, 2016-йилда Пахтакор тумани “Сувонобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2017 йилдан буён Жанубий Мирзачўл магистрал каналлар бошқармаси ходими  вазифасида ишлаб келмоқда.

Ў.Холмуродов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 57 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

“Буюк ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод НИШОНОВ АЙБЕК КУШАТОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Нишонов Айбек Кушатович 1968 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги бошланғич таълим методикаси. 1986 йилда Пахтакор тумани 3-сон умумтаълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2002-2020 йилларда “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби, 2020-2022
йилларда “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2022 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи меҳнат инспектори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

А.Нишонов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 33 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

РАСУЛОВ ХУДАЙБЕРДИ ЭШОНҚУЛОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Расулов Худайберди Эшонқулович 1960 йилда туғилган, миллати – қирғиз, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1984-1990 йилларда Зомин тумани 44-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1991-2005 йилларда Пахтакор тумани 11-сон умумтаълим мактаби директор ўринбосари, 2005-2008 йилларда Пахтакор тумани 3-сон умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2008-2010 йилларда Пахтакор тумани иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи маънавият ва маърифат ишлари бўйича директори ўринбосари, 2010-2021 йилларда Пахтакор тумани 3-сон умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган, хозирги кунда пенсияда.

Х.Расулов Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида 50 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

РАХМАТОВА САБОХАТ ШУКУРОВНАнинг таржимаи ҳоли

Рахматова Сабохат Шукуровна 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ўқитувчи.

1987 йилда Пахтакор тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида лабаранти вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 35 йилдан ортиқ муддатда турли лавозимларида меҳнат қилган. Ҳозирги кунда 11-умумий ўрта таълим мактаби директори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

С.Рахматова ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 27 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

“Дилором” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод МУСТАФОЕВ АБДУСАТТОР АБДУҒАНИЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Мустафоев Абдусаттор Абдуғаниевич 1967 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 1984 йилда Фориш тумани Қаробдол ширкатлар бирлашаси  ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1993-2000 йилларда Пахтакор тумани ички ишлар бўлими ходими, 2000-2008 йилларда Пахтакор тумани байналминалчилар уюшмаси ҳуқуқшуноси, Пахтакор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳуқуқшуноси, инспектори, Мирзачўл тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори, 2008-2020 йилларда Пахтакор тумани “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби, “Дилором”  маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби, раиси, 2020-2022 йилларда “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимда фаолият кўрсатган.

2022 йилдан Пахтакор тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи меҳнат инспектори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

А.Мустафоев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 29 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

БЕРДИЕВ ЎКТАМ НАМОЗОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Бердиев Ўктам Намозович 1973 йилда туғилган, миллати – тожик, маълумоти – олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2000-2001 йилларда Пахтакор тумани жиноят ишлари бўйича суди котиби, 2002-2002 йилларда Пахтакор тумани Пахтакор тумани жиноят суди катта суд ижрочиси, 2003-2009 йилларда Пахтакор тумани жиноят суди котиби, 2009-2010 йилларда Зафаробод тумани “Жахонгир Болтаев” фермер хўжалиги ҳуқуқшуноси, 2010-2011 йилларда Мирзачўл тумани бўлим катта суд ижрочиси, 2011-2012 йиларда Пахтакор туман жиноят ишлари бўйича суди котиби, хозирги кунда хусусий тадбиркорлик фаолият билан шуғилланиб келмоқда.

Ў.Бердиев Пахтакор тумани “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғинида 10 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

БЕРДИЕВ ЎКТАМ НАМОЗОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Бердиев Ўктам Намозович 1973 йилда туғилган, миллати – тожик, маълумоти – олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2000-2001 йилларда Пахтакор тумани жиноят ишлари бўйича суди котиби, 2002-2002 йилларда Пахтакор тумани Пахтакор тумани жиноят суди катта суд ижрочиси, 2003-2009 йилларда Пахтакор тумани жиноят суди котиби, 2009-2010 йилларда Зафаробод тумани “Жахонгир Болтаев” фермер хўжалиги ҳуқуқшуноси, 2010-2011 йилларда Мирзачўл тумани бўлим катта суд ижрочиси, 2011-2012 йиларда Пахтакор туман жиноят ишлари бўйича суди котиби, хозирги кунда хусусий тадбиркорлик фаолият билан шуғилланиб келмоқда.

Ў.Бердиев Пахтакор тумани “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғинида 10 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

“Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод АБДУРАХИМОВ РАХМОНҚУЛ НИЗОМОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Абдурахимов Рахмонқул Низомович 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги муҳандис-қурувчи. 1989 йилда Пахтакор тумани “Агрокоммунстрой” ремонт трести ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1990-1992 йилларда Пахтакор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси, 1992-1995  йилларда Пахтакор тумани “Пахтакор” хўжалиги бригадири, 1995-2002 йилларда Пахтакор тумани газлаштириш идораси бош муҳандиси, 2002-2004 йилларда Пахтакор тумани коммунал фойдаланиш бошқармаси бош мухандиси, 2004-2008 йилларда Пахтакор тумани кадастр бўлими бошлиғи, 2008-2016 йилларда Пахтакор туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ишлаб чиқариш бўлими мутахассиси, 2016-2020 йилларда Ер тузиш ва кучмас мулк кадастр Давлат корхонаси Пахтакор тумани филиали ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, 2021-2021 йилларда Пахтакор тумани маданият маркази юрисконсульти лавозимида ишлаган.

2021 йилдан вақтинча ишсиз.

Р.Абдурахимов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 20 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

АДИЛОВ НАРЗУЛЛА АЛИМОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Адилов Нарулла Алимович 1959 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги инженер-қурувчи. 1982-йилда Пахтакор тумани 13-сон механизатцияланган кўчма калонния бош энергетик вазифасида фаолиятини бошлаган, 1984-1990 йилларда Пахтакор тумани механизатцияланган кўчма калонния агропром иш юритувчи, 1991-2000 йилларда Хўжалик  хисобидаги ичимлик сув ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, 2000-2013 йилларда Пахтакор тумани тадбиркорлар касаба уюшмаси кенгаши раиси, 2013-2018 йилларда Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида ўқитувчи, 2018-2019 йилларда Мирзачўл тумани 7-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи лавозимида фаолият юритган. 2019 йилдан пенсияда

Н.Адилов маҳалла фуқаролар йиғинида 41 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

“Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод ДЕХҚОНОВА ЖАМИЛА АХАНОВНАнинг таржимаи ҳоли

Дехқонова Жамила Ахановна 1971 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги педагогика ва бошланғич таълим услубиёти. 1993 йилда Жомбой тумани 2-сонли мактаб  бошланғич таълим ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2007-2008 йилларда Пахтакор тумани Қалдирғоч болалар боғчаси тарбиячиси, 2010-2012 йилларда Пахтакор тумани “Дилором” мактабгача таълим муассасасида ўқитувчи, 2017-2018 йилларда Пахтакор тумани “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, 2018-2020 йилларда Пахтакор тумани “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассиси, 2020-2022 йилларда Пахтакор тумани “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

2022 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар фаоли  лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ж.Дехқонова ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 27 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

УСМОНҚУЛОВ ЎРОЛ ЎРАЗАЛИЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Усмонқулов Ўрол Ўразалиевич 1957 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1980-1991 йилларда Сирдарё вилояти Илич тумани 2-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси, 1991-2017 йилларда Пахтакор тумани 12-сонли ўрта мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритган.

Ў.Усмонқулов Пахтакор тумани “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида 31 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

“Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод МИРЗАЕВ ШЕРЗОД ХАСАНОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Мирзаев Шерзод Мирзаевич 1989 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. 2014 йилда Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи тарих ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2017-2018 йилларда Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи ўқув услуби бўлими бошлиғи, лавозимида ишлаган.

2018 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани 15-сонли умумтаълим мактаб тарих фани ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ш.Миразев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 33 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

ХАКИМОВ БАХОДИР РАЙХОНОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Хакимов Баходир Райхонович 1971 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги она-тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1995-2019 йилларда Пахтакор тумани 7-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси 2019 йилдан Пахтакор тумани 7-сон умумтаълим мактаби она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Б.Хакимов Пахтакор тумани “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғинида 41 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

НИЯЗМЕТОВА ФЕРУЗА КАДАМОВНАнинг таржимаи ҳоли

Ниязметова Феруза Кадамовна 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ўқитувчи.

1987 йилда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 7-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1989-1997 йииларда Пахтакор тумани 7-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1997-2001 йилларда Пахтакор тумани 7-сонли умумтаълим мактаби директор ўринбосари, 2001-2017 йилларда Пахтакор тумани “Ғунча” мактабгача таълим муассасаси мудири, Ҳозирги кунда Зарбдор тумани 21-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ф.Ниязметова ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 33 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар