Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманидаги Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди

Пахтакор туманидаги Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди

19 май 2022 йил
392
0

 Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши ва номзодларнинг дастурлари борасида ОАВда кенг жамаотчиликка ҳавола қилинган эди.

Сайловгв келганлар барча сайловчилар умумий йиғилгунларига қадар кўргазмалар, спортнинг шахмат тури ва китоб тақдимотларидан баҳраманд бўлишди.

Жорий йилнинг 19-май куни Пахтакор туманидаги Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзод НИШОНОВ АЙБЕК КУШАТОВИЧ

  1. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича тадбирлар изчиллигига эътибор қаратиш;
  2. Профилактика инспектори билан маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга солиш;
  3. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  4. Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашиш;
  5. Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида ИИБ профилактика нозири кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш;
  6. Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;
  7. Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қилиш ва бошқа келажакдаги амалга оширишни режалаштирган дастурини сайловчиларга ўқиб эшиттирди.

Йиғилган сайловчилар томонидан берилган овозлар 54 % ни ташкил қилиб Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди

Туманда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш давом этмоқда.

Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар