Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

24 май 2022 йил
302
0

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган “Жиззах вилояти Пахтакор тумани "Дилором" маҳалласи аҳолиси қўрқув остида яшамоқда,  Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилоят минтақавий филиалидан қочиб чиқаётган беморлар ярим кечаси  аҳоли уйларига кириб таҳдид қилмоқда. Мутасаддилар нега жим, улар қаёққа қараяпти” номли видеолавҳа бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Лавҳада кўрсатилган беморларнинг девордан ошиб қочиши олдинги йилларда бўлган ҳолатлар. Айни пайтда беморларнинг девордан ошиб қочмаслиги учун девор қўшимча кўтарилиб, сим тўсиқлар билан ўралган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан наркология диспансерига олиб келинган маст фуқаролар ҳушёр бўлгач чиқариб юборилади.  Дарҳақиқат, ушбу фуқароларни аҳоли  хонадонларига мурожаат қилиш эҳтимоли бор. Диспансер ҳудуди, беморларни қўриқлаш миллий гвардия зиммасида. Ҳозир улар фақат кечки соат 20дан эрталабки соат 08гача қўриқлаяпти. Айни пайтда ҳудудни миллий гвардия ходимлари томонидан  куну тун қўриқлаш чоралари кўрилмоқда.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Пахтакордаги Жиззах вилоят минтақавий филиалининг бошқа жойга кўчириш назарда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-244-сон Қарорининг 4 иловасига асосан вилоятимизнинг Зомин, Шароф Рашидов ва Фориш туманларида мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари ташкил этилмоқда.  Ушбу пунтлар фаолият бошлаши билан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Пахтакор туманидаги Жиззах вилоят минтақавий филиалига маст фуқароларни олиб келиш камаяди. Бу ўз навбатида видеолавҳада кўрсатилган салбий ҳолатларни бартараф этилишига хизмат қилади. 

Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар