Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

Яшилйиллик

27 май 2022 йил
444
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар мухофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят хокимининг 2022 йил 10 январдаги 11-3-0-Q/22-сонли ҳамда Пахтакор туман хокимининг 2022 йил 21 январдаги 11-3-0-Q/22-cонли қарорлари қабул қилинган.

Пахтакор туманида ПФ-46-сонли фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида ушбу фармоннинг, 1-бандига асосан туман худудига бахор мавсумида 758 минг 400 дона кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, 2022 йил апрел ойи якунига қадар 784 минг дона мевали манзарали бута кўчатлари ва қаламчалар экилиб, режага нисбатан 103 % га бажарилди.

Фармоннинг 2-бандига асосан туман худудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбахо навларининг кесиш холатлари аниқланмади ва қарорлар қабул қилинмади.

Фармоннинг 7-бандига асосан туман хокимининг 2022 йил 25-апрелда 53-3-52-F/22-сонли фармоишига асосан туман худудида махаллий бюджетдан 130 млн. сўм маблағ ажратилиб, “Олтинкўл” МФЙ худудининг 4Р-35 “Жиззах-Гагарин” автомобил йўли ва темирйўл оралиғидаги бўш турган ташландиқ ер майдонига 2000 туп “Павлония” манзарали дарахт кўчатлари экилиб, 6.4 гектар ер майдонида “Яшил боғ” ташкил этилганлиги ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлган жами 3.7 гектар ер майдондаги “Мўъжиза” истирохат боғи худудида 500 туп “Ғужум” “Элдор қарағай” ва бошқа дарахт кўчатлари экилиб “Яшил жамоат парки” барпо этилди.

Фармоннинг 16-бандига асосан туман худудидаги барча корхона ва ташкилотлар томонидан ўз худудидаги дарахтлар сони ва тури хақида Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган шаклда туман экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш органларга тақдим этилиб борилмоқда.

 Юқоридаги фармоннинг ижросини таъминлаш борасида туманимиз худудида ишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар