Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Истиқболли ғоялар-жамият таянчи ТАДБИРКОР АЁЛЛАР САФИ ОРТАЯПТИ

Истиқболли ғоялар-жамият таянчи ТАДБИРКОР АЁЛЛАР САФИ ОРТАЯПТИ

28 май 2022 йил
415
0

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандликка  кўмаклашиш маркази ҳамда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида аёлларга ташкилий, ижтимоий-ҳуқуқий, молиявий, психологик ва бошқа турдаги кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

 Қишлоқ жойларида вақтинча ишсиз аёллар ва умумтаълим мактаблари битирувчиларини тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш учун “Бизнес дарслари” қолаверса, тикувчилик, пазандалик, компьютер саводхонлиги каби йўналишларда  касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил қилинган. Амалга оширилган ишлар билан бирга хотин-қизлар тадбиркорлиги масалаларида, хусусан уларни касбга ёки тадбиркорликка ўқитиш, кредитлар ва субсидиялар ажратиш ҳамда тадбиркорлигини бошлаган аёлларга ишлаб чиқарилган маҳсулотларини таҳрир этишда кўмаклашиш орқали даромад олиш даражасига олиб чиқиш каби масалаларни мувофиқлаштириб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Ишсиз аёллар сонини камайтириш ва ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашиш борасида ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган “Дўстлик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси О.Отажонова ташаббуси билан “Ғоядан- бизнес режагача” номи билан 1 ҳафталик ўқув курси ташкил қилиниб, хотин-қизларга бизнеснинг бирламчи кўникмаларидан сабоқ берилди.

Курснинг 10 нафардан зиёд битирувчилари “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан тақдим этилган сертификатларни туман ҳокими А.Ашуров томонидан қабул қилиб олдилар.

- Уйимда тикувчилик қилар эдим,-дея сўз бошлади суҳбатдошимиз, маҳалланинг “Турон замин” кўчасида истиқомат қилувчи  Ж. Ҳолбоева.- Тадбиркорлик қилиб иш фаолиятимни кенгайтирмоқчи бўлдим. Лекин бизнес бўйича билим ва кўникмаларим йўқлиги сабабли бироз қўрқувим бор эди. Маҳалламизда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган О.Отажонованинг маслаҳати билан курсда ўқиб, билимларимни янада оширдим. Энди тадбиркорлик фаолиятимни бошлашдан иккиланмайман.Келажакда  компьютер саводхонлиги курсида ҳам ўқиш ниятидаман.

Президентимизнинг доимо аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган ташаббуслари бугун минглаб хотин-қизларнинг қалбида ишонч, шижоат ҳамда миннатдорлик туйғуларини уйғотмоқда,

 

 

 

 

 

 

И.ФАХРИДДИН қизи

“Пахтакор ҳаёти” газетасининг мубири.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар