Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

26 май 2022 йил
340
0

 Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 2015 йилдаги резолюциясига асосан аъзо давлатларга ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш амалиётини ўтказишни тавсия этади. Хўш, бу бизга нима беради? Биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади.

Аҳолини рўйхатга олиш 3 босқичда амалга оширилади:

         Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади:

        

         аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

         аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш;

ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини таъминлаш;

         замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш;

         ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

         Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари топширилади.

         Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга оширилади:

         аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олиш;

         бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини олиш, эълон қилиш ва уларни тарқатиш.

         

Статистик ҳисоботларга кўра Пахтакор туманида 2022 йил 1 апрель ҳолатига аҳоли сони 77861 нафарни ташкил этган. Шундан шаҳар жойларида -37729, қишлоқ жойларида -40132 нафар киши, шу жумладан эркаклар -39260, аёллар -38601 нафарни ташкил этади. Аҳоли сони кўрсатилган ҳолда жами 28 та аҳоли пунктларида мавжуд ҳонадонлар рўйхати бўйича жами 13516 та хонадонлар руйхати шакллантирилиб, маълумотлар базаси янгиланган.

Пахтакор туман статистика бўлими бош мутахассисси.

 

  Ш.Ўроқбаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар