Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Тижорат банкининг филиали орқали пенсия оладиган пенсионер ҳар 6 ойда пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.

Тижорат банкининг филиали орқали пенсия оладиган пенсионер ҳар 6 ойда пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.

31 май 2022 йил
285
0

 Пенсионер белгиланган муддатда Пенсия жамғармаси бўлимига келмаган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари ўн кун мобайнида:

унинг тирик эканлиги;

ишга жойлашганлиги;

яшаш жойи ўзгарганлиги ёки чет элга кетганлиги;

жазони ўташ жойларида эканлиги;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги ҳолатларини аниқлаш учун пенсионер яшайдиган жойга борадила
Олинадиган пенсияга пенсионернинг ҳуқуқи тасдиқланган тақдирда пенсияни тўлаш навбатдаги 6 ойга давом эттирилади.
Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда пенсияни тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари ва қўшнилар иштирокида Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари томонидан тузилган тўланаётган пенсияни тўлашга ва унинг миқдори асосланганлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатни тасдиқлайдиган далолатнома асосида тўхтатиб турилади.
Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Пенсия жамғармаси бўлими пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) ёки унинг миқдорини ўзгартириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар