Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун танлов ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун танлов ғолиблари тақдирланди

09 июнь 2022 йил
374
0

 Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-5117-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ 2021-йил 1-сентябрдан бошлаб хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини таъсис этилди. Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

биринчи босқич-туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;

иккинчи босқич- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;

учинчи босқич- Республика миқёсида ўтказилиб, ғолиб 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2022-йил 14-февралдаги 4-қ/қ иф 1-қ/қ/-сон қарорига асосан 2022-йил 4-март куни Республикамизнинг барча мактабларида Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказилди. Туманимизнинг 19 та умумий ўрта таълим мактабларнинг 95 нафар ўқувчилари ушбу танловда фаол иштирок этдилар. Танловнинг биринчи босқичида мактаб чет тили ўқитувчиларининг сифат самарадорлиги ўрганиб чиқилди, бу ерда ўқитувчиларнинг малака тоифаси, чет тилини билиш бўйича халқаро ёки миллий сертификатлар мавжудлиги кўриб чиқилди. Танловнинг иккинчи босқичида 5 нафар 5-9-синф ўқувчиларидан иборат бўлган мактабнинг терма жамоалари тест синовида иштирок этдилар. Ўқувчиларнинг баллари умумлаштирилиб мактабнинг ўртача бали чиқарилди ва танловнинг иккинчи босқичи якунланди.

Пахтакор туманида умумий баллар бўйича 1-ўринни 9-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси эгаллади ва 100 млн сўм билан мукофотланди. Мактаб директори Сулайманов Нурали Омонбоевич. Терма жамоанинг аъзолари: 7-синф ўқувчилари Абдулбақиева Одинахон ва  Мирзамахмудов Фаёзбек, 9-синф ўқувчилари Турдимуродов Шохрух ва Кучкарова Рухшона, 8-синф ўқувчиси Исомиддинов Васлиддин. Ўқувчиларни танловга олий тоифали инглиз тили ўқитувчилари Шахло Саидқулова ва Барно Кудратова тайёрладилар.

2-ўринни 1-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси эгаллади ва 75 млн сўм билан мукофотланди. Мактаб директори Мирзақулов Эркин Норбаевич. Терма жамоанинг аъзолари: 8-синф ўқувчилари Абдурашидова Нозима, Абдуғаниева Маржона, Файзуллаев Темуржон, 9-синф ўқувчилари, Бахриддинова Одинабону ва Сайдазимова Дилнура. Болаларни танловга олий тоифали ўқитувчи Элвина Бекмамбетова ва Абдурахмон Абдусаидов тайёрладилар.

3-ўринни 2-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси эгаллади ва 50 млн сўм билан мукофотланди. Мактаб директори Умаров Умид Шакарбекович. Терма жамоанинг аъзолари: 7-синф ўқувчиси Намазбоева Рамла, 8-синф ўқувчилари Вон Надежда ва Хамраева Бахор, 9-синф ўқувчилари Абдухамидова Дилнура ва Эшмурадова Дилнура. Бу мактабнинг ўқувчиларини танловга инглиз тили ўқитувчилари Нилуфар Хатамова ва Улуғбек Қаршиев тайёрладилар. 

2022 йил 9-июнь куни Пахтакор тумани ҳокими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолибларига мукофотлар тантанали равишда тақдим этилди. Тадбирда мактаб жамоалари, ўқувчилар, ота-оналар иштирок этдилар

Мактаб жамоаларига ажратилган пул маблағлари ўқувчиларни тақдирлаш, мактабнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилди.

  • ўринни эгаллаган 9-мактаб жамоасига 2 дона интерактив доска, 1 дона проектор ва 8 дона ноутбук топширилди
  • ўринни эгаллаган 1-мактаб жамоасига 9 дона ноутбук, 3 дона компьютер, 3 дона оқ-қора ва 2 дона рангли принтер, 2 дона SMART телевизори топширилди.
  • ўринни эгаллаган 2-мактаб жамоасига 7 дона ноутбук, 1 дона планшет, 2 дона рангли принтер, 1 дона SMART телевизори топширилди.

Тадбирда Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Раҳмонович Ашуров ғолиб ўқувчиларни ва уларнинг ота-оналарини самимий табриклаб совғаларни улашди.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий вакиллиги томонидан 2022 йил май ойида ўтказилган “ Энг яхши инглиз тили фани ўқитувчиси” танлови вилоят босқичида туманимизнинг 31-ИДУМ инглиз тили ўқитувчиси Солиев Дилёр Мансур ўғли 2-ўринни эгаллади ва хорижий давлатга малакасини ошириш курсига йўлланма олди. Туман ҳокими А.Р.Ашуров ёш педагогни чин юракдан табриклади.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказиладиган ушбу танлов ўқувчиларимизни чет тилида бемалол мулоқотда бўладиган, дунё қараши кенг инсон бўлиб вояга етишларига ундайди. Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган сўзлари бугунги куннинг долзарб шиори бўлиб келмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар