Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ҒАЛЛАЧИЛИК: БУГУН ҚИЛИНГАН МЕҲНАТ ТОҒДЕК ХИРМОНЛАРДА АКС ЭТАДИ

ҒАЛЛАЧИЛИК: БУГУН ҚИЛИНГАН МЕҲНАТ ТОҒДЕК ХИРМОНЛАРДА АКС ЭТАДИ

13 июнь 2022 йил
283
0

 Ризқ-рўз манбаи —ғалла парваришида дала-деҳқончилик ишлари кеч куздан бошланганига қарамасдан, айни шу кеча-кундузга келиб, унинг парвариши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Аниқроғи, бошоқли дон экилган майдонларда экин ҳолатини инобатга олган ҳолда баргидан озиқлантириш, яъни суспензия сепиш, суғориш, озиқлантириш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

       Айни кунда туманимиздаги 250 та фермер хўжалиги тасарруфидаги жами ўн уч минг гектар майдонда 50700 тонна ғалла етиштирилиши кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан дон етиштиришнинг кластер усулига ўтказилгани ерга, мулкка эгалик ҳиссини, ғаллакорларнинг моддий манфаатдорлигини янада оширди. Айнан ғаллачилик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугунга келиб туманимизда фермер хўжалигига бириктириб берилгани ерларни моддий манфаатдорлигини ошириш, элимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда. Айни кунда туманимиз мехнаткашлари томонидан кунлик 3-4% ғалла дон қабул қилиш шохобчаларига узлуксиз топширилиб бормоқда. Ушбу ишларни уюшқоқлик билан, тизимли равишда амалга ошириш мақсадида штаб ташкил қилиниб, 16 та ўрим отрядига 46 та комбайн бириктирилди. Бугунги кунда комбайнлар ўрим-йиғим мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди ҳамда мавсум давомида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун эҳтиёт қисмлар захиралари яратилди. Комбайнлар билан бир қаторда мавсумда дон ташишга мўлжалланган ва хизмат кўрсатадиган техникалар ҳам жалб қилиниб, уларнинг ҳам мавсум давомида тўлиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш чоралари кўрилди. Қолаверса, мавсум давомида комбайн ҳайдовчиларига етарли шарт-шароит яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий рағбатлантириш масалалари ҳам эътиборга олинган. Шунингдек, туманда озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан мунтазам равишда таъминлаш мақсадида ғалла майдонларидан бўшайдиган ерларнинг такрорий экин экиш режа қилинганлиги айтилди. Ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғалланинг исроф бўлишига йўл қўймаслик борасида фермер хўжаликларининг мутасадди ходимларига, ғаллакор ва механизаторларга тушунтиришлар бериб ўтилган.

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар