https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 Жиззахда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларига ўқувчилар қабули бўйича матбуот анжумани ўтказилди (видео) » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларига ўқувчилар қабули бўйича матбуот анжумани ўтказилди (видео)

Жиззахда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларига ўқувчилар қабули бўйича матбуот анжумани ўтказилди (видео)

15 июнь 2022 йил
335
0

Куни кеча Жиззах шаҳридаги Президент мактабида Президент таълим муассасалари агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлими томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Жиззах шаҳридаги Президент мактаби бўйлаб пресс тур ташкил этилди. Пресс турда Президент мактабида ўқувчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар, таълим сифати, эришилган ютуқлар билан таништириб ўтилди.

Матбуот анжуманида Президент таълим муассасалари агентлиги масъул ходими Шоира Назарова, агентликнинг Жиззах вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Шоҳида Даманова, Жиззах шаҳридаги Президент мактаби директори Алишер Ахмуратов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия Ижод мактаби директори Дилафрўз Ҳамдамова иштирок этишди.

Президент таълим муассасалари агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Шоҳида Даманова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони ҳудудларда агентлик тизимида янги ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилишида асосий дастуриламал бўлаётганини таъкидлаб ўтди. Фармон ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга кўра, Жиззах вилоятида ҳам 2022-2023 ўқув йилида туманларда 12 та ихтисослаштирилган мактаб интернатлари ва ихтисослаштирилган мактаблар қуриб, фойдаланишга топширилади.

Айни кунларда ушбу мактабларга педагог кадрларни саралаш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. 2000 нафарга яқин педагоглар иштирок этаётган саралаш имтиҳонлари 11 июндан 18-июнь санасига қадар давом этади.

Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар қабули ҳам давом этмоқда. 1 июндан 20 июнгача ҳужжатлар онлай тарзда ariza.piima.uz cайти орқали қабул қилинади.

Статистик маълумотларга кўра, шу кунга қадар тизим орқали 11 минг 570 та ариза келиб тушган. Шулардан 1752 таси Жиззах тшаҳридаги Президент мактабига, 9570 таси ихтисослаштирилган мактабларга, 248 таси ижод мактабига ҳужжатлар келиб тушган.

Президент, ижод ва ихтисосолаштирилган мактаблар учун 2022-2023 ўқув йили учун қабул штабида операторлар ва Call-марказ фаолият юритаётган бўлиб, улар 1206 қисқа рақамлари орқали аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга жавоб беришмоқда ва ҳужжатларни онлайн қабул қилиб олишмоқда.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтиомий тармоқ фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар