Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби. Терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат”

“Огоҳлик, хушёрлик давр талаби. Терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат”

20 июнь 2022 йил
353
0

Жорий йилнинг 20 июн куни Пахтакор туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 - 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-мақсадида белгиланган “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” бўйича ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 15 январдаги “Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган” 01-62-сонли йиғилиш баёнида тасдиқланган “Йўл харитаси” топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳи томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири амалга оширилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов, туман ҳокими А.Ашуров, туман прокурори И.Бегашев, туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов, туман бош Имом хатиби А.Алимовлар ва диний ишлар бўйича туман бош мутахассиси Ш.Назаровлар иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёд бўлган зарарли иллатлар таъсиридан ёшларни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди. Йиғилиш давомида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби. Терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” расмлар фото кўргазмаси ташкил этилди.

 


 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар