https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Пахтакор туманида Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш юзасидан тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш юзасидан тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

Пахтакор туманида Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш юзасидан тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

01 июль 2022 йил
260
0

 “Янги Ўзбекистон тарихида биринчи бор - Референдум” ўтказиш орқали Бош Қомусимизга ўзгартириш киритиш режалаштирилган.

❇️Бугун Пахтакор туманида Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш юзасидан тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Суярова Санобар Зарфуллаевна, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тиркашева Муқаддас Бахрамовна, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибият мудири Каримова Нодира Хазратовна, туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмоновичга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, тумандаги корхона ва идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари, фаоллар иштирокида амалга оширилаётган ишлар, билдирилаётган таклифлар тўғрисида тарғибот қилиниб, барчани сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Натижада, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек Давлатимиз Раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200дан ортиқ тузатишларни назарда тутмокда. Конституцияга ўзгартишлар "инсон-жамият-давлат" принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

Таъкидлаш лозимки, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Эътибор берайлик! Ўзбекистон ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик давлат эканлиги белгилаб қўйилмоқда. «Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади» эканлиги белгиланмоқда.

Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало "инсон қадри учун"деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилган бўлиб:

Биринчидан, фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиради. Бунда:

- ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан турли чекловлар ўрнатиш, шунингдек уларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш тақиқланмоқда;

-давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини оширишга, уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиши учун шароитлар яратишга ҳамда ўзининг ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чора- тадбирлар кўриши белгиланмокда;

- давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши, давлат пенсияларини, нафақаларини ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турларини тайинлаши мустаҳкамланмоқда;

- пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда;

- ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг тақиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Конституция билан белгиланмоқда;

Иккинчидан, киритилаётган тузатишлар оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган. Бунда:

- никоҳ аёллар ҳамда эркакларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши;

- давлат оилани тўлақонли ривожлантириш учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратиши, кўп болали оилаларга имтиёзлар ҳамда ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлаши;

- бола манфаатлари, болаларнинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлиги конституциявий мустаҳкамланмокда.

Учинчидан, фуқароларнинг малакали тиббий хизмат кўрсатилишига, соғлом табиий муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий механизмлари кучайтирилмоқда. Бунда:

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдам кўрсатишнинг қонунда белгиланган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли эканлиги қатъий ўрнатилмоқда;

- давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши, санитария-эпидемиологик осойишталикни кафолатлаши, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун имкониятлар яратиши белгиланмокда;

- давлат Оролбўйининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриши назарда тутилмоқда.

Тўртинчидан, таълимни, илм-фанни, миллатни ва хусусан, ёшларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қуватлашнинг аниқ конституциявий кафолатлари назарда тутилмоқда. Бунда:

- давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши, ҳар бир боланинг умумий ўрта таълимга доир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда;

- давлат бепул умумий ўрта таълимни, шунингдек танлов асосида давлат таълим ташкилотларида бепул олий маълумот олиш ҳуқуқини мустаҳкамламоқда;

- алоҳида эҳтиёжларга ва индивидуал имкониятларга эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбияни ташкил этиш белгиланмоқда;

- давлат иқтидорли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълим олишни давом эттирилишини кафолатламоқда;

- таълим муассасалари ва ташкилотларининг хусусий ва бошқа шаклларини ривожлантириш учун давлат тенг шароитлар яратиши назарда тутилмоқда.

Бешинчидан, педагог ходимларнинг мақомини ҳар томонлама мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг энг муҳим вазифаси деб эътироф этилиши, педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва обрў-эътибори давлат ҳимоясида эканлиги конституциявий кафолатланмоқда. Шунингдек, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда.

Олтинчидан. Эътибор қилайлик! Конституцияга таклиф олиш жараёнида фуқароларимиздан келиб тушган энг кўп таклифлар, айнан инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни жиддий равишда кучайтиришга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этди. Ўз навбатида лойиҳа билан Конституциямизнинг мазкур масалага бағишланган нормалари ҳам тубдан такомиллаштирилди. Жумладан:

- Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади деган норма киритилмоқда;

- ушлаб туришга, ҳибсга олишга ва ҳибсда сақлашга ёки эркинликни бошқача тарзда чеклашга фақат суднинг қарорига биноан йўл қўйилиши, суднинг қарорисиз шахс 48 соатдан кўп муддатга ушлаб турилиши мумкин эмаслиги конституцияда акс эттирилмоқда;

-"айбдорлик борасидаги барча гумонлар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Қонуннинг қўлланилиш чоғида юзага келадиган гумонлар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал этилиши керак" деган конституциявий кафолат киритилмоқда;

- гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланмоқда;

- ушлаб турилиши чоғида шахсга ўзига тушунарли бўлган тилда ҳуқуқлари ва унинг ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши кераклиги мустаҳкамланмоқда;

- кейинги таклиф захматкаш халқимизнинг кўп йиллар давомида бошига тушган ташвиш, яъни заррача айби бўлмаган шахсга айбдор сифатида қараш каби собиқ тузумдан қолган сарқитлардан холи этишга қаратилган десак хато бўлмайди. Яъни Конституция билан "шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги" белгиланмоқда.

- кейингиси: ҳар ким Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, шахсга доир малумотларнинг ҳимоя қилиниши кафолатланмоқда;

- ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги, суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмаслиги қатъий ўрнатилмоқда;

- инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади деган қоида киритилмоқда;

Навбатдаги таклиф инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашнинг энг юқори чўққисини англатади десак муболаға бўлмайди. Эътибор беринг! Конституциямизга -

- "Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонун билан тақиқланмаган ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдиган бўлса, ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга" деган инқилобий қоида киритилмоқда. Бундай қоида бугунги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилмалар, амалиётчилар орасидаги низоларга, олимлар ўртасидаги турли бахсларга ҳам оқилона ечим бўлади деб ҳисоблайман!

Еттинчидан, қуйидагиларни назарда тутувчи тузатишлар миллий қадриятлар ва анъаналарни сақлашга, жамиятнинг тарихий, ижтимоий-иқтисодий асосларини, халқ бирлигини мустаҳкамлашга бағишланган. Жумладан:

- давлат ва жамият миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон халқи маънавий ва маданий меросининг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда;

- шунингдек, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамланмоқда;

- Конституциямизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга бўлган ҳуқуқининг мазмун-моҳияти аниқ очиб берилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг ўзига хос тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ҳамда анъаналардан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ва қонун доирасида ҳал этиш ҳуқуқи ҳамда уни амалга ошира олиш қобилияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши деб эътироф этилиши ўрнатилмоқда;

- бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари тушунчасидан миллий қонунчилигимизда фойдаланилсада, лекин ҳуқуқий таърифи келтирилмаган. Бу эса қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашда турли масалалар келтириб чиқармоқда. Эндиликда Конституциямизда фуқаролик жамияти институтлари ва уларнинг таркиби аниқ очиб берилмоқда;

- яна бир масала! Маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги ва ўз ваколатлари доирасида мустақил эканлиги мустаҳкамланмоқда. Давлат маҳаллалар фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши, уларга қонунчиликда берилган ваколатларини амалга ошириши учун кўмаклашиши кафолатланмоқда;

- диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлиги, давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил бўлиши мустаҳкамланмоқда.

Саккизинчидан, Конституцияга тузатишлар фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқларини, хусусий мулкчиликни, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Бунда:

давлат тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни, шарт-шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда;

- товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда;

- ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк булиши мумкинлиги мустахкамланмокда;

- давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлилиги, унинг устидан жамоатчилик назорати амалга оширилиши назарда тутилмокда.

Тўққизинчидан, фуқаро ва давлатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан ўзаро боғлиқлиги кучайтирилмокда. Жумладан:

- ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилмокда;

- Ўзбекистан Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқда;

- давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши хамда ривожланиши тўғрисида

ғамхўрлик қилиши белгиланмокда;

- "Ватанга содиқлик муқаддасдир" деган Конституциявий норма киритилмокда.

Конституциямизга киритилаётган П-йуналишдаги тузатишлар давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламентнинг ваколатларини кучайтиришга, фуқароларнинг қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган. Масалан:

- халқимиз, жамоатчилигимиз томонидан узоқ йиллардан бери кутиб турилган масала, яъни ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиши хақидаги норма чиқариб ташланмокда, халк депутатлари Кенгашининг ва ҳокимларнинг ваколатлари алоҳида мустахкамлаб қўйилмокда;

- парламентнинг Ўзбекистан Республикасида коррупцияга карши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги Миллий маърузани кўриб чиқиш ваколати Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда;

- Ўзбекистан Республикаси Президентининг Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича ваколатларини Сенатга ўтказиш назарда тутилмоқда;

- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги Фармонни Сенат томонидан тасдиқлаш тартиби Конституцияда белгиланмоқда;

- фуқароларнинг қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш максадида: "сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга хақли" эканлиги кўзда тутилмокда.

Эътиборингизни Конституциямизнинг 127-моддасига киритилаётган қўшимчага қаратмоқчиман! Унда жамият ва давлат ҳаётининг фундаментал асосини белгилаб берувчи Конституциямизнинг 1-моддаси қоидаларини қайта кўриб

чиқилиши мумкин эмаслиги белгиланмокда. Яъни эндиликда "Ўзбекистан — суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг «Ўзбекистан Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади" деган қоида ўзгармайди!

Юқорида Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар асосий қисмининг мазмун-моҳиятини айтиб ўтдилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёниқизғин паллага кирди.

Бугун, 25 июньдан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Унинг натижаларига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади.

Бугунги кунда минглаб фуқароларимиз, нуроний ва ёшларимиз, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини юборишда давом этмоқдалар.

Чунки, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатни меники, Менинг Конституциям дейиши, унда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммоларини ечимини унда кўриши муҳим.

Юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири Сиз ва Бизнинг мазкур жараёндаги фаол иштирокимизга боғлиқ бўлиб, келгуси тараққиётимиз учун муҳимаҳамият касб этади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303