Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Профессионал таълим” битирувчилари ўз ДИПЛОМЛАРИни қабул қилиб олишди .

“Профессионал таълим” битирувчилари ўз ДИПЛОМЛАРИни қабул қилиб олишди .

18 июль 2022 йил
518
0

“Профессионал таълим” битирувчилари ўз ДИПЛОМЛАРИни қабул қилиб олишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сонли фармонига асосан 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг халқаро сифат таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошлангич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари ташкил этилди.

Пахтакор саноат технологиялари техникумида фаолият юритаётган 24 нафар педогог ходимларидан 9 нафари аттестациядан ўтиб керакли малака тоифаларига эга.

   Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялар техникумига амалиёт ўташ ва келгусида ишга жойлаштириш учун келишув асосида қуйидаги «YORWAYS» МЧЖ, Пахтакор туман электр тармоклари корхонаси, «Агромаш МТП» МЧЖ, «SAN`AN GOLD STAR» МЧЖ, «JIZZAX BEK-STAR»МЧЖ, «Жиззах индустриал туқима» МЧЖ корхона ва ташкилотлар бириктирилган. Хозирги кунда ушбу корхона ташкилотларда талабаларнинг ишлаб чиқариш хамда диплом олди амалиётлари олиб борилмокда

Бундан ташқари қарорда белгилаб берилган 2021-2022-ўқув йили учун техникум битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги ҳамда Пахтакор туманидаги 30 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириб борилмоқда. Шу билан биргаликда 2022-2023-ўқув йили қабул квоталари учун ўқувчиларни қабул килиш тумандаги 20 та умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари учун «Очик эшиклар куни» тадбирлари олиб борилмоқда.

              Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникуми хозирги вақтда 2021-2022-ўқув йилида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаб келмоқда

       1.)-5.53.10.01--Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (Ишлаб чиқариш турлари бўйича )

       2.)-5.51.05.01—Амтомобил транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш техниги

        3.)-5.51.02.02 - Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари

        4.)-5.32.01.01 - Менежмент

       5.)-5.52.01.01 - Компьютер инженеринги

       6.) -5.53.08.01- Кимёвий технология (Ишлаб чиқариш турлари бўйича)

7.)-5.54.05.01-Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш техниги

        8.)- 5.54.02.01-Бино иншоотлар қурилиши

        9.)-5.62.01.01-Қишлок хўжалигини механизациялаш ва сервис техник-технологи

           10)-5.83.01.01-Экология ва атроф мухитни ҳимоя қилиш

Жиззах политехника институти томонидан 20 номда 100 нусхада дарслик, 25 номда 150 нусхада ўқув қўлланма, 30 номда 30 нусхада ўқитиш материаллари тўплами, 15 номда 15 нусхада электрон дарслик, 250 номда 250 нусхада ўқув қўлланмаларнинг электрон вариантлари берилган.

Пахтакор саноат технологиялари техникумида жами 28 нафар педогог ходимлар талабаларга таълим тарбия бериб келишмоқда. Шундан

 1 нафари Бош ўқитувчи, 2 нафари Етакчи ўқитувчи, 6 нафари Катта ўқитувчи 17 нафар Олий маълумотли ўқитувчилар хамда Жиззах Политехника институтидан 1 нафар Фан номзоди, 1 нафар Дотцент илмий даражага эга бўлган  педогог ходимлар хисобланади.

Пахтакор саноат технологиялари техникумида мавжуд касблар бўйича бугнги кунда битурувчилардан 26 нафар талаба корхона ва ташкилотлар хамда таълим муассасасиларида дуаль таълим асосида таълим олишади. Ушбу талабаларга корхона ва техникумдан рахбарлар буйруқ асосида бириктирилган.

Техникумда 2021-2022 ўқув йилида 208 нафар битирувчидан  26 нафар “Аъло даражада”ги диплом билан битиришмокда.

Пахтакор саноат технологиялари техникуми 2021/2022-ўқув йилида 11 та йўналиш бўйича 235 нафар талаба ўқишга қабул қилинган бўлиб, Янги 2022-2023 ўқув йили учун туманда келгусида яратилиши режалаштирилган иш ўринлари  хамда корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжларини инобатга олган холда кундузги 10 таълим йўналишига 300 нафар, сиртқи таълим йўналашига 4 мутахассислик бўйича жами 80 нафар, “Профессонал таълим тизимида дуаль таълимни ташкил этиш чора тадбирлари ҳакида”ги қарорига асосан 2 та мутахассисилик бўйича “Пахтакор Барака чеварлари” МЧЖ ва Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси билан тузилган шартномаларга асосан дуаль таълим бўйича жами 45 нафар умумий холда 425 нафар қабул параметрига таклиф киритилган.

 

Диплом топшириш маросимида таклиф этилган меҳмонлар, туман ҳокимлиги, Жиззах вилоят Ўрта махсус бошқармаси, Жиззах давлат политехника институти, ҳамкор ташкилотлар ва ота оналар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пахтакор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар