Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

20 июль 2022 йил
300
0

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ  БЎЛИБ ЎТДИ.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланган Халқ депутатлари туман Кенгашининг 40- сессиясини Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Асилбек Ашуров очиб, бошқариб борди.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, мавжуд секторларнинг раҳбарлари ҳамда туман ҳокимининг соҳавий ўринбосарлари иштирок этишди.

Сессия аввалида иштирокчилар кун тартибидан ўрин олган “Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудаддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ва уларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан ҳисоботлар” тўғрисидаги биринчи ҳамда “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисидаги ” иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мутахассиси ҳисоботини тингладилар. Нотиқ ўз маърузасида аҳолидан келиб тушаётган мурожаат ва аризаларнинг ҳал этилишида айрим маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан йўл қўйилаёган камчилик ва нуқсонлар тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтди.    

Мавжуд сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокими Асилбек Ашуров, прокурор Икром Мирзаевич Бегашев, ички ишлар бўлимининг бошлиғи, подполковник Элёр Баходирович Ахмедов ҳамда туман давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи Камол Ҳайруллаевич Алиевлар маъруза қилдилар.

Тадбир давомида туман прокуратураси томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида бажарилган ишлар бўйича 4-,  ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси тўғрисидаги 5- ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги 6-масала юзасидан соҳа мутахассисларининг ахбороти эшитилди.

Иштирокчилар навбатдаги”Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида” ги,  “Инвестицияларни жалб эташ ва инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари бўйича бажарилган ишлар” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида”ги  еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи масала юзасидан ҳам  масъулларнинг ҳисоботларини тингладилар.

Жойларда меъёр ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги ўнинчи масала бўйича туман адлия бўлимининг бошлиғи Ҳосилмурод Номозович Қўшматовнинг  маърузасидан сўнг депутатлар мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи Акмал Раимбердиевич Лапасовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли фармонининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб, муҳокама қилдилар.

Туманда маҳаллий бюджет даромадларининг 2-чорак режасининг бажарилиши, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қўшимча манбаларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишлари, шу жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисидаги ўн иккинчи, “Маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши тўғрисида”ги ўн учинчи ҳамда “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг  атроф-муҳимтни маҳофаза қилиш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисида“ ги ўн тўртинчи масала борасида ҳам соҳа мутахассиларининг маълумотлари эшитилди.       

Номлари “Темир дафтар” рўйхатида шакллантирилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги ўн бешинчи масала юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг раиси Муҳаббут Хотамбековна Ўролованинг ҳисоботига ҳам депутатлар ўз муносабатини билдирдилар.

Сессия давомида депутатлар муҳокамасига ҳудудда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг бажарилиши ва маҳалла фуқаролари йиғинидаги мавжуд қонунга зид номларни қайта номлаш, бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш, шу билан бирга номсиз кўчаларга янги ном бериш тўғрисида ва бошқа кун тартибига қўйилган масалалар ҳавола этилди. Булар ҳақида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг директори Бекзод Абдурофиевич Маматов ва туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шукуров Абдумўмин Абдувоҳид ўғли  ҳисобот берди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси кун тартибига киритилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 Paxtakor tumani hokimligi axborot xizmati.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар