Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Аҳолини рўйҳатга олиш стратегик масала

Аҳолини рўйҳатга олиш стратегик масала

29 июль 2022 йил
264
0

 Аҳолини рўйҳатга олиш стратегик масала

Ма’лумки юртимизда аҳолини рўйҳатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Албатта бу бугунги кун зарурати ўлароқ амалга оширилмоқда.

Юртимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бундан 32 йил аввал бўлиб ўтгани бу масаланинг ҳозирда қандай аҳамият касб этишини кўрсатиб беради.

Мисол учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти а’зо мамлакатларни ҳар 10 йилда аҳолини тўлиқ рўйхатга олишни тавсия этади, чунки бу келгуси декадаларда мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик қарорларни қабул қилиш учун асос бўла оладиган ишончли ма’лумотлар билан та’минланиш имконини беради.

Аҳолини рўйхатга олиш нафақат аҳоли сони ва демографияси балки оилавий аҳволи, яшаш шароити, бандлиги, жинси, ёш даражалари, фуқаролиги, ҳудудларда аҳоли зичлик даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида ишончли ма’лумот тўплаш имконини беради.

Бу ўз навбатида ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, бўш иш ўринларини ташкил этишга ёрдам беради. Бундан ташқари ҳудудларнинг хариталаридаги мавжуд хатоликларга ечим топиш бўйича аниқ таклифлар бериш имконини вужудга келтиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорга мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш

2023 йида ўтказилиши белгиланди.

 

 Пахтакор тумани “ Рўйхатга олиш” бўлими

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тушунчалари

аҳолини рўйхатга олиш – Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш даврий жараёни;

аҳолини рўйхатга олиш санаси – аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт (йил, ой, кун ва соат);

респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

рўйхатга олиш варағи – кўрсатилган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни ёзиб олиш учун белгиланган шаклдаги бланка;

рўйхатга олиш ҳужжатлари – аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнига тааллуқли ҳужжатлар мажмуи;

рўйхатга олувчи ходимлар – Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари;

уй хўжалиги – битта турар жойда ёки унинг бир қисмида биргаликда яшайдиган, ўзини яшаш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган, умумий хўжалик юритадиган, пул маблағларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирадиган ва сарфлайдиган шахслар йиғиндиси. Бу шахслар қариндошлик муносабатларида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Уй хўжалиги битта шахсдан иборат бўлиши мумкин.                Пахтакор тумани “Рўйхатга олиш” бўлими

 

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари

- аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар учун шарт-шароитларни яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

- шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

- аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

- ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

                                                                                                        

Пахтакор тумани “ Рўйхатга олиш” бўлими

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар