Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман халқ таълим бўлими тасарруфидаги мактабларда 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик бўйича Брифинг бўлиб ўтди

Пахтакор туман халқ таълим бўлими тасарруфидаги мактабларда 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик бўйича Брифинг бўлиб ўтди

10 август 2022 йил
313
0

 Бугунги кунда таълим мазмунини янгилаш, такомиллаштириш, ўқитиш самарадорлигини ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш энг муҳим вазифалардан биридир. Халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз нуфузига эга бўлиши келажак авлоднинг таълим-тарбиясига, комил инсон бўлиб вояга етишига бевосита боғлиқ.

Бугун таълим-тарбия тизимига жуда кўплаб ўзгартиришлар киритилмоқда, янгича ёндашувлар татбиқ этилмоқда. Таълим соҳасида кўзланган мақсад ҳам тизимни ривожланган мамлакатлар таълим жараёни билан тенглаштириш, ҳар томонлама интеллектуал ёшларни тарбиялашдан иборатдир.

Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфида  жами 21 та муассаса, жумладан, 20 та умумтаълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият юритиб келмоқда.

Туманд жами 929 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан педагог ходимларнинг 862 (92,7%) нафари олий, 31 (3,2 %) нафари тугалланмаган олий, 36 (3,8%) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар.

Ўқитувчиларнинг 105 (11,3 %) нафари олий тоифали, 183 (19,7%) нафари биринчи тоифали, 336 (36,1 %) нафар иккинчи тоифали, 265 (28,5%) нафари мутахассис тоифали ўқитувчилар ташкил этади.

2022 йил март апрел ойларида ўтказилган педагогик аттестация тест натижаларига кўра Олий тоифали педагоглар сони 7,9% (76 нафар)дан 11,3% (105 нафар)га, биринчи тоифали педагоглар 16,1% (158 нафар)дан 19,7% (183 нафар)га, иккинчи малака тоифали педагоглар 26,1% (251 нафар)дан 36,1% (336 нафар)га оширишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий  ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022-йил 17-январдаги 25-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган жами 929 нафар педагог ходимдан шу бугунги кунга қадар онлайн ҳамда офлайн тартибда  563 нафар педагог ходимлар ўз малакасини ошириб, туманда малака ошириш бўйича режа 58,6% бажарилган.

Туманда 86 нафар инглиз тили фан ўқитувчилари бўлиб улардан 24 нафарида (28 %) чет тили билиш даражасини белгилайдиган халқаро ва миллий сертификатлар мавжуд. 9 нафар педагогда С1 даражали сертификат бўлиб улар 50% устама ҳақи олиб келмоқда.

75 нафар рус тили фани ўқитувчидан 27 нафари С1 даражали халқаро сертификат бўлиб улар 50 % устама хақи олиб келмоқда 

2021-2022-ўқув йилида туманимиз мактабларига 1420 нафар  1-синф ўқувчилари қабул қилиниши режалаштирилган. Шундан 1420 нафар 1-синф ўқувчиларининг маълумотлари ADM.uz сайтига киритилди.

Ўтган ўқув йилида  битирувчиларнинг билим даражасида ўсишга эришилиб, тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг ўртача билим даражаси 60,7 балдан 65,6 баллга (+4,9 балл) ошган.

2021-2022-ўқув йилида 11-синфни тамомлаган 765 нафар битирувчиларнинг 709 нафари 91.9%и олий таълим муассасаларига  ҳужжат топширган. Битирувчиларнинг 4 нафари муддатидан олдин талаба бўлишга муваффақ бўлди.

2021-2022 ўқув йилида жами 1071 нафар ўқувчилар 9-синфни тамомлади. Шундан 271 нафари касб-ҳунар мактабларига, 119 нафари академик лицейларга, 42 нафари ҳарбий ўқув юртларига, 621 нафари 10-синфда ўқишни давом эттириш истакларини билдирган.

Шунингдек, 10-11 синф ўқувчиларини танлаган касбига лаёқатини аниқлаш мақсадида диагностик сўровномалар ўтказилиб, сўровнома натижаларига кўра уларни тўғри касб танлашига йўналтирилмоқда.

Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 20 та умумий ўрта таълим мактабларини янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва жорий таъмирлаш бўйича туман халқ таълими бўлими харажатлар сметасидан 156,75 млн. сўмлик курилиш молларига маблағ ажратилди. Бугунги кунда жорий таъмирлаш ишлари  жадаллик билан давом этмоқда.

Пахтакор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари 90 % бажарилди.

Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактаб биноси “Очиқ бюджет” бўйича  ҳовли қисмини жорий таъмирлаш юзасидан пудратчи “Sangzor Buloq” МЧЖ ўртасида 20.06.2022 йил  5-сонли шартнома тузилиб (60 %) 417,8 млн сўм молиялаштирилди. Бугунги кунда спорт зал жорий таъмирланиб пардозлаш ишлари давом этмоқда. Чегара атрофи тўлиқ ўралиб пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Буюк ипак йўли ҚФЙ ҳудудида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб  янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Самарқанд МФЙ ҳудудида жойлашган 4-умумий ўрта таълим мактаби маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари бошланиб, дераза ром алмаштириш ишлари давом этмоқда.

Мингчинор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари  80 % га бажарилди.

Боғишамол ҚФЙ ҳудудида жойлашган 6-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари  70 % га бажарилган.

Чаманзор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 7-умумий ўрта таълим мактаби  жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Олмазор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 8-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари  90 % га бажарилди.

Дилором маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Очиқ бюджет” бўйича спорт майдончасини жорий таъмирлаш юзасидан “Dilshodbek Construction” МЧЖ танлов ғолиби деб топилган. Халқ таълими бўлими ва пудратчи “Dilshodbek Construction” МЧЖ ўртасида 20.06.2022 йил  3-сонли шартнома тузилиб (100 %) 379,1 млн.сўм молиялаштирилди. Бугунги кунда спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Мактаб янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Буюк ипак йўли ҚФЙ ҳудудида жойлашган  11-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Очиқ бюджет” бўйича мактаб биноси ва ҳовли қисмини жорий таъмирлаш юзасидан “Ko’kjar Oltinko’l-1” ХК танлов ғолиби деб топилган. Халқ таълими бўлими ва пудратчи “Ko’kjar Oltinko’l-1” ХК ўртасида 22.06.2022 йил  5-сонли шартнома тузилиб (90 %) 598,5 млн.сўм молиялаштирилиб, бугунги кунда мактаб спорт зали тўлиқ таъмирланди. Мактаб биносининг эшиклари алмаштирилиб, пардозлаш, ранг бериш ишлари давом этмоқда.

Оқ булоқ ҚФЙ ҳудудида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби  жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

 

Нурли Пангат ҚФЙ ҳудудида жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарори билан халқ таълими тизимидаги 14-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланди.

Мазкур объект пудратчи “Мукаммал қурилиш савдо” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.  Бугунги кунда электр тизими таъмирлаш 10 %, том қисмини алмаштириш 60 %,  қўмирхона қуриш 70 %, чегара атрофини ўраш         30 % га бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2022 йил 15 мартдаги 40-сонли баёнига мувофиқ, 1 та (14-мактаб филиали) хом ғишт ва лой пахсадан қурилган мактаб филиалларини қайта қуриш (реконструкция қилиш) ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур 14-сонли умумтаълим мактаб филиалига 24 ўринли бино қуриш, реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари "Авангард-Абсолют-Капитал" МЧЖ қурувчилари  томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича мактаб филиалига  24 ўринли ўқув биноси қурилмоқда. Ҳозирги кунда 100 % маблағ молиялаштирилган бўлиб, 24 ўринли биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

  Сувонобод МФЙ ҳудудида жойлашган 15-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

  Мингчинор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Очиқ бюджет” бўйича мактаб биноси ва ҳовли қисмини жорий таъмирлаш юзасидан “Shunqor qurilish servis” МЧЖ танлов ғолиби деб топилган. Халқ таълими бўлими ва пудратчи “Shunqor qurilish servis” МЧЖ ўртасида 22.06.2022 йил  4-сонли шартнома тузилиб (90 %) 682,2 млн.сўм молиялаштирилиб, Бугунги кунда электр тизимини таъмирлаш ва чегара атрофини ўраш, бинонинг ички қисмини пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Оқ булоқ ҚФЙ худудида жойлашган 18-умумий ўрта таълим мактаби жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Пахтакор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 19-умумий ўрта таълим мактаби янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Олмазор ҚФЙ ҳудудида жойлашган 20-умумий ўрта таълим мактаби янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Пахтакор ТХТБ тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларига 2022-2023-ўқув йилида  3-, 6-, 7-, 10-синфлар учун 110 009 дона янги авлод дарсликлари етказилиши режалаштирилган. Бугунги кунда Жиззах вилояти транспорт ва логистика хизмати томонидан 46 817 дона 3-синф дарсликлари мактабларга етказилган, бу режанинг 43%ни ташкил этади. Дарсликлар етказиб бериш давом этмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29-ноябрдаги 716-сонли қарорига асосан Республика маблағлари ҳисобидан тумандаги 2-,12-,14-,19-,20-умумтаълим мактабларининг ҳар бирига  11 комплектдан жами 55 комплект замонавий компютер техника воситалари  жорий йилнинг 17-май санасида  етказиб берилди. Маҳаллий бюджет маблағлари  ҳисобидан 5-,7-,13-умумтаълим мактабларига қарорда кўрсатилган банд ижроси бўйича 16 комплектдан жами 48 комплект замонавий компютер техника воситалари етказиб берилди. Шунингдек Корея эксим банк ҳомийлиги асосида 8-,17-мактабларга 16 комплектдан жами 32 комплект компютер жамланмалари етказиб берилди.

2021-2022-ўқув йилида 20 та мактабдан 17 таси Kundalik.com платформасида иш олиб борган бўлса, 2022-2023 ўқув йилида барча мактаблар Kundalik.com платформасида иш олиб борилиши режалаштирилган.

Худудий телеком билан ҳамкорликда Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли  барча мактабларга FTTx оптик толали интернет тармоғи кабеллари тортилиб, “EDICATION” тарифига ўтказилди. Барча мактаблар Wi-Fi дан тўлиқ фойдаланмоқда.        

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомига амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини мухофаза қилиш, уларни маънавий ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари учун тегишли шарт-шароитлар, яратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан 2022-2025 ўқув йилига қадар босқичма-босқич таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19-майдаги 271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги  1-,2-,3-,4-,5-,6-,7-,8-,9-,11-,14-,16-,17-умумтаълим мактабларида Жиззах вилоятида фаолият юритаётган “Багира” тикув фирмаси билан ҳамкорликда мактаб формалари ярмаркалари ташкил қилинди. Ҳозирги кунгача 30.1% мактаб ўқувчилари янги мактаб формалари билан таъминланди. Мактаб формаси ярмаркалари 28 август кунига қадар давом этади.

Кам таъминланган, темир дафтар, ёшлар дафтари, ва аёллар дафтарида турувчи оилалар фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 434 нафар ўқувчилар рўйхати маҳаллалар кесимида шакллантирилиб, туман ҳокимлигига тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 24 декабрдаги 414-сон буйруғининг 5-банди, 2022 йил 13 майдаги 148-сон буйруғига асосан Халқаро ва  маҳаллий мутахассисларни  жалб этган ҳолда янги методикалар асосида  ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, Халқ  таълими вазирлиги тизимидаги  малака ошириш муассасаларига чет тили, аниқ  ва  табиий фанлар бўйича  малакали хорижий мутахассисларни  жалб қилиш, А.Авлоний номидаги миллий–тадқиқот   институтига умумий таълим  муассасаларининг 3-синф  бошланғич синф раҳбарлари  ва  6-синф “Физика”, “Биология”, “География”  фанлари ўқитувчилари учун “Табиий фан” (Science)нинг мазмун-моҳияти  бўйича қисқа  муддатли ўқув  курсларини ташкил қилиш вазифаси  белгиланган.

Жорий йил 26 июл санасидан умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхатга киритилган 51 нафар 3-синф бошланғич синф раҳбарлари “Мактабда табиий фанларни“ (Science) ўқитиш  бўйича қисқа  муддатли ўқув курси”да ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда “uzlms.uz” электрон платформаси орқали узлуксиз касбий ривожлантириш (малака ошириш) курсларида ўз билимларини оширишди ва сертификатларга эга бўлдилар.

Кўрсаткичлари паст бўлган мактаблар педагоглар учун туман халқ таълими бўлими томонидан “Таълимда мобил методик хизмат карвони” ташкил этилди.

Умумий ўрта таълим мактабларида педагог кадрларни касб-маҳоратини ошириш мақсадида вертикал тартибда Пахтакор туман халқ таълими бўлими ҳамда умумий ўрта таълим мактабларидаги 6 нафардан ёш ўқитувчиларга 1 нафардан малакали педагоглар устоз-шогирд тамойили асосида  бириктирилди. Улар асосан ёш ўқитувчини мактаб муҳитига мослашишига педагог психологик вазиятлардан чиқиш маҳоратини шакллантиришга жавобгардир.

Бугунги кунда 20 та умумтаълим мактабларига 13 турдаги 66382 минг.сўмлик спорт инвентарлари етказиб берилди.

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши борасида e-shahodatnoma.uz сайти орқали онлайн шаходатномалар берилиши йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга қадар тизим орқали 9 та мурожаат тушган. Шундан 7 тасига ижобий ҳал этилган.

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар