Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Брифинг: Яшил йиллик дастури асосида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Брифинг: Яшил йиллик дастури асосида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида

13 август 2022 йил
237
0

 Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 17 мартдаги 02-РА 1-3943-сонли ҳамда 22 мартдаги 02-РА 1-3987-сонли топшириқлари ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 мартдаги 155-3-0-Q/22-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ишларини самарали ташкил этиш, уларни парвариш қилиш ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизимини яратиш мақсадида туман ҳокимлигининг тегишли қарори қабул қилинди.2022 - yil 10 - fevral 52-3-52-Q/22 қарорга асосан, Пахтакор туманида 2022 йилнинг баҳор мавсумида 758 минг 400 дона манзарали мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб туманимиз ахолиси ташкилотлар фермер хўжаликлари биргаликда уйишқоқлик билан иш олиб борилиши натижасида 778 минг дона турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб умумий режага асосан 102 %га бажариб вилоятимиз бўйича биринчилардан бўлиб режа бажарилди.

2021 йилнинг 2 ноябрь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш

лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган куйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги муносабати билан тарғибот-ташвиқот ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

Фармоннинг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган қарорда Туман ҳудудида 2022-2024  йилларда жами 10,0 гектар ер майдонида “Яшил боғлар” ҳамда  жами 2.0 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” барпо этиш кўзда тутилган бўлиб ушбу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, туман хокимининг 2022 йил 25-апрелда 53-3-52-F/22-сонли фармоишига асосан туман худудида махаллий бюджетдан 130 млн. сўм маблағ ажратилиб, “Олтинкўл” МФЙ худудининг 4Р-35 “Жиззах-Гагарин” автомобил йўли ва темирйўл оралиғидаги бўш турган ташландиқ ер майдонига 2000 туп “Павлония” манзарали дарахт кўчатлари экилиб, 6.4 гектар ер майдонида “Яшил боғ” ташкил этилганлиги ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлган жами 3.7 гектар ер майдондаги “Мўъжиза” истирохат боғи худудида 500 туп “Ғужум” “Элдор қарағай” ва бошқа дарахт кўчатлари экилиб “Яшил жамоат парки” барпо этилди.

 Дарахт, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бир турдаги дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали бугунги кунда “Арча”, “Ясен”, “Ўрикзор” “Тутзор” “Сасна” ва “Гилосзор” каби кўчаларнинг ташкил этиш бўйича туман  ҳокими қарори қабул қилинди.

Иқтисодиёт соқаларида ва аҳоли пунктларида ҳосил бўладиган маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошкариш тизимини янада такомиллаштириш, чикиндиларни қайта ишлаш  технологиялар ишлалаб чикаришларни жорий этиш, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги “Каттиқ маиший Чикиндиларни тўплаш ва олиб чикиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сонли фармонининг ижроси юзасидан туманимиз худудида бир қатар ишлар амалга оширилмокда.

Жумладан, туманидаги “Дўстлик” МФЙ да 802 та абонентга “Пахтакор” МФЙ да, 1795 та “Дилором” МФЙ да 810  та “Тошкнт” МФЙ да 367 та “Чаманзор” МФЙ да 962 та “Ғалаба”МФЙ да 572 та “Буюк Ипак Йўли” да 1263 та “Самарқанд” МФЙ да 835 та  “Оқ булок” МФЙ да 600 та “Олтинкул” МФЙ да 1028 та “Сувонобод” МФЙ да 504 та “Олмазор” МФЙ да 839 та “Мингчинор” МФЙ да 902 та “Боғишамол” МФЙ худудида 1230 та абонентга график асосида мавжуд 15 та МФЙ 14 тасига 53810 нафар аҳолига “Тоза худуд” ДУК Пахтакор туман филиали томонидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш қамровга олинганлиги, тумандаги мавжуд 14 МФЙ га 7 та махсу техникалар ёрдамида санитар тозалаш хизматлари курсатиб келинмокда.

“Тоза худуд” ДУК Пахтакор туман филиаи Маъмурий биноси мавжуд булиб, табий газ, Электр тармоғи ҳамда тармоғига уланган Ичимлик суви тармоғига уланган кадастер хужжатлари мавжуд кад 13:10:05:01:01:0168 дан ўтган Марказий Полигон 5,0 га булиб жорий йилнинг май ойида 2,5 га майдонида тўлиқ тозалаш, ишлари олиб борилди. Марказий полигон туман марказидан 10 км узокда “Туркистон СИУ худудида жойлашган, чикинди полигон 1 (Битта) кадастер раками 12:10:05:01:01:01:68 давлат санитария-гигения хулосаси туман 1 СЭС тамонидан берилган.Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 2 октябрьдаги “Маиший чикиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги 787-сонли карорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор туманида жами 498 та  хужалик юритувчи субьектлари мавжуд булиб, 204,0 таси билан қаттик маиший ва суюк маиший чиқиндиларни тўплаш хамда ташиб олиб чиқиб кетиш буйича шартномалар  тузилган булиб, уларга сифатили хизмат курсатиш йўлга куйилган.Тумандаги мавжуд 15 та МФЙ, лардан 14 таси яни 95% ташкил килади санитар тозалаш ҳизматлари оркали камровга олинган булиб, ушбу ҳудудларда  яшовчи аҳолига кулайликлар яратиш мақсадида 18 дона замонавий типдаги чикинди тўплаш шахобча (ЧТШ)лар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган хамда “Тоза худуд” ДУК Пахтакор туман филиали тамонидан 12 тасида кадастир хужатлари мавжуд, қолган 6 та ЧТШга кадстир хужатлари килинмокда, ЧТШга 2 дона жами:
51 дона 0,7 м3 хажмдаги чикинди контейнерлари билан тўлиқ таъминланган.

Туман Ободонлаштириш бошқармасига тегишли ободонлаштириш объектларига, туман Тиббиёт бирлшмасига, туман Халк таълим бошкармаси булимига карашли мактабларга, туман Мактабгача таълим бўлимига карашли МТМларга ва тадбиркорлик субьектларига Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чикиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган ва контейнерлар билан таъминлаш йулга куйилган.

 
PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар