Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда оила ва хотин-қизлар бошқармасида журналистлар билан учрашув ташкил этилди

Жиззахда оила ва хотин-қизлар бошқармасида журналистлар билан учрашув ташкил этилди

15 август 2022 йил
228
0

Жиззах шаҳрида “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталигида фаол иштирок этиб ғолиб бўлган жиззахлик иқтидорли хотин-қизларнинг лойиҳа ва таклифлари билан оммавий ахборот воситалари ходимларини таништириш ва уларни кенг тарғиб этиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган, илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган, ўз қобилиятини намоён этаётган хотин-қизлар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда жорий йилнинг июль-август ойлари давомида “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги ўтказиб келинмоқда.

“Ёшлар шаҳарчаси”да ўтказилган ҳафталик Оила ва хотин-қизлар, инновацион ривожланиш бошқармалари, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида “Ихтирочи аёллар - 2022” форуми, танлов, хотин-қизлар форуми, кўргазма, ўқув семинарлари, мотивацион психологик-тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил қилинди. Унда юздан ортиқ ихтирочи, турли лойиҳалар яратган иқтидорли хотин-қизлар иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, ғолиб ва совриндорлар 10 та номинация бўйича аниқланди.  

Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида журналистлар “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги доирасида турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган хотин-қизлардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.


PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар