Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» »  Пахтакор туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари иштирокида Олтинкул маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

 Пахтакор туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари иштирокида Олтинкул маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

19 август 2022 йил
419
0

Олтинкул маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.


Жорий йилнинг 18 август куни куни Пахтакор туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари иштирокида маҳалла фуқаролар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат органлари раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр қабуллар ташкил этишни таъминлаш мақсадида туманнинг чекка маҳалласидан бири тумандаги Олтинкул маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда туман Олтинкул маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар вакили, профилактика инспектори, маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими ва коммунал соҳа вакиллари иштирок этди.

Даст аввал Пахтакор туман адлия бўлими раҳбари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 259-son қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда содир этилган ва аниқланган жиноятлар сони "Олтинкул" MFYda кўрсатгичи кўпайганлиги сабабли "қизил" худудда эканлиги юзасидан тухталиб, жиноятчиликни олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан маҳалла фаолларига маъруза қилиб, тегишли тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, сайёр қабул иштирокчиларига Референдум, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 йилдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси жамоат ҳавфсизлиги" Консепсияси, фуқаролик-хуқуқий муносабатлар, хусусан, оила, меҳнат қонунчилигига оид, алимент масалалари юзасидан аҳолига зурур тушунчалар берилди.

Шундан сунг сайёр қабулда иштирок этган фуқароларни мурожаатлари кўриб чиқилди, мурожаатлар асосан ичимлик суви, газ масаласи, нафақа тайинлаш юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.

Давлат хизматлари бўйича қилинган мурожаатлар юзасидан давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларга тегишли тушунчалар берилиб, юқоридаги қабул қилиб олинган мурожаатлар адлия бўлими ва маъсул ташкилотлар билан биргаликда тегишли дастурларга асосан бажарилиши тўғрисида тушунчалар берилиб. 10 дан зиёд давлат хизматлари юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар