Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ТАДБИРКОР ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

ТАДБИРКОР ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

20 август 2022 йил
270
0

 “Имконият” МЧЖ (номи ўзгартирилган) ва “Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ўртасида 12.07.2021 йилда йўл чизиқларини чизиш ишларини бажариш бўйича 14-сонли шартнома тузилган.

Шартномага асосан жамият 2021 йил мобайнида жами 338.145.115,25 сўмлик ишларни бажариб берган бўлсада, корхона жамиятга ушбу ишлар учун 252.835.489,25 сўм маблағни тўлаб бериб, қолган 85.309.626 сўмни жорий йилнинг июнь ойига қадар 6 ой давомида тўламасдан келган.

Бу борада жамиятнинг корхонага йўллаган бир неча мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган.

Шундан кейин жамият мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан 2022 йил 7 июнда Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, шу асосда
2022 йил 29 июнда корхонадан жамият фойдасига 85.309.626 сўм асосий қарздорликни 4.833.332 сўм пеня билан ундирилиши таъминланган.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш доимий диққат марказимизда. Бузилган ҳуқуқларни тиклаш ва тадбиркорликка кўмаклашиш эса асосий вазифамиздир.

 

Бизнес-омбудсман девони етакчи

инспектори Жамшид Зарипов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар