Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ҳар бир мурожаат доимий эътиборда

Ҳар бир мурожаат доимий эътиборда

23 август 2022 йил
204
0

 Ҳар бир мурожаат ортида аввало инсон қадри, унинг қонуний манфаатлари ётади. Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва уни хал этиш эса халқимиз фаровонлигини оширибгина қолмасдан, уларнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширади.

Шу маънода, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, “Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимларида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунбузилиш ҳолатларининг олди олиниши билан бир қаторда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини чуқур ўрганиш, ваколат доирасида мавжуд муаммоларга ечим топишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 7 ойи давомида Инспекциянинг Пахтакор туман бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан жами 233 та мурожаат келиб тушган.

-Бу кўрсаткични ўтган йилгига таққослайдиган бўлсак, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан жорий йилда мурожаатлар 25 тага ошган, дейди Инспекциянинг Пахтакор туман бўлими бошлиғи ўринбосари Олимжон Умаров.- Мурожаатларнинг 76 таси юридик, 157 таси жисмоний шахслар томонидан йўлланган. Ўз вақтида кўрилган саъйи-ҳаракатлар натижасида 230 нафар мурожаат эгасининг йўллаган аризаси қаноатлантирилиб, шундан 3 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Жорий келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилсак, булар асосан техника ҳолатини назорат қилиш соҳасига тўғри келган. Мисол тариқасида Пахтакор туманида яшовчи фуқаро Т.А.Ўсаровнинг 2007 йилда берилган эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қилган мурожаати жойида кўриб чиқилиб, ариза эгасига 3 иш кунида замонавий ID - кўринишидаги тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Хуллас, бу каби амалий мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Лекин шуниси аёнки, инспекцияга қилинган ҳар бир мурожаат масъул раҳбарларнинг доимий эътиборида.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар