Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади.

07 сентябрь 2022 йил
213
0

 “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида
2020 йилнинг 23 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллий ҳокимликлар, тегишли вазирлик, идораларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадининг кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора - тадбирларни амалга ошириш бўйича эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш ҳақида муҳим вазифалар белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сонли фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш, бу борада масъул ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш ҳамда Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши ҳузуридаги халқпарвар комиссияси раиси М.Уролованинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида
    2020 йилнинг 23 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
    22 апрелдаги 213-ф-сонли фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин - қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори, туман маҳалла ва нуронийлар бўлимининг 2022 йил 15 августдаги 115-сонли, 16 августдаги 117-сонли, 23 августдаги 127-сонли хатлари ҳамда Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши ҳузуридаги халқпарвар комиссияси раиси М.Уролованинг ахбороти маълумот қабул қилинсин.
  2. Пахтакор тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида 2022-2023-ўқув йилида кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи оилалар фарзандлари ҳамда ота-онасидан қарамоғидан махрум бўлган Чин етим болалар учун мактаб формаси тарқатиладиган 120 нафар ўқувчилар рўйхати 1-иловага мувофиқ.

- Тумандаги кам таъминланган, оилавий аҳволи оғир, ижтимоий химояга муҳтож ҳамда соғлигини тиклашга мухтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш ҳамда соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратиладиган 58 нафар оилалар ҳамда моддий ёрдам ажратиш рад этилган оилалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (М.Уралова)га.

 

            - “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1-иловага асосан халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида 2022-2023-ўқув йилида кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи оилалар фарзандлари ҳамда ота-онаси қарамоғидан махрум бўлган Чин етим  болалар рўйхатида турувчи 120 нафар ўқувчиларига мактаб формаси олиб бериш учун  44, 4 (қирқ тўрт миллион тўрт юз минг) сўм маблағни Шароф Рашидов туманида жойлашган “BAGIRA TEX”  масулияти чекланган жамиятига (АТБ “Ипотека банк” Жиззах филиали МФО 00122, ИНН 301 837 784
Х/Р 2020 8000 5049 0359 5001) ўтказиб бериш;

            - 2-иловага асосан тумандаги кам таъминланган, оилавий аҳволи оғир, ижтимоий химояга муҳтож ҳамда соғлигини тиклашга мухтож 58 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш ва соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам сифатида 67,0 (олтмиш етти миллион) сўм жами 111,1 (бир юз ўн бир миллион бир юз минг) сўм маблағ ажратиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман  ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Қўлдошев ва Д.Шоназароваларга ушбу ажратилган маблағларни тумандаги эхтиёжманд, оилавий аҳволи оғир бўлган ҳамда “Темир дафтар” рўйхатида турувчи оилалар фарзандларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш учун белгиланган тартиблар асосида берилишини таъминласинлар.
  2. Жамғарма маблағларини мақсадсиз ишлатган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берилиши белгилаб қўйилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Қўлдошев ва Д.Шонвзарова ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 
PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар