Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Шифокорлик заҳмат, лекин улкан шарафдир.

Шифокорлик заҳмат, лекин улкан шарафдир.

24 апрель 2020 йил
139
0

Фуқароларнинг бахтли-саодатли, фаровон умр кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Ҳар қандай муваффақият негизида халқ ишончини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизому юксак маъсулият ётади. Айниқса, тиббиёт соҳасида ушбу мезбоннинг аҳамияти ниҳоятда катта.

Жамиятимиз ҳаётидаги тарихий воқеа – Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари барча соҳа ва йўналишлар ҳақида тўхталар экан, шифокорларимизнинг обрўсини ошириш кераклигига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Маърузада ижтимоий тармоқларда уларга нисбатан бўлаётган зўравонликларга тўхталиб, бу бизнинг менталитетимизга умуман тўғри келмаслигини, буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини, шу боис, шифокорларнинг мақоми, обрўсини ошириш кераклигига урғу берилгани муҳим воқеа бўлди.

Мурожаатномада жорий йилда давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўп ёки қарийб 1,5 триллион сўм ажратилиши, 281 та тиббиёт муассасасини қуриш ва таъмирлашга бюджетдан 1,1 триллион сўм сарфланиши ва яна кўплаб вазифалар айтиб ўтилди.

Жумладан, 17 та ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт муассасасини бошқаришда замонавий менежмент жорий этилади. Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, соғлом рақобатни кучайтириш, биринчи навбатда, ихтисослашган тиббиёт марказларига хорижий инвесторларни жалб этиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, гематологик ва вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тубдан ислоҳ қилинади. Қон ва вирусли касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш учун малакали гематолог, вирусолог ва иммунолог тайёрлаш, дори-дармон ва тиббиёт техникаси учун маблағларни кўпайтириш чоралари кўрилади. Ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида, шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шу йил электрон тиббий карталари жорий этилади.

Мурожаатномада Дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, контрафакт маҳсулотлар айланишига чек қўйиш ва дориларнинг реал нархини “онлайн” тартибида кузатиб бориш тизимини яратиш ҳам долзарб вазифалардан эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Кўриниб турибдики, тиббиёт ходимлари олдида улкан вазифалар турибди. Бунинг учун эса барчамиздан юқори масъулият ва шижоат билан меҳнат қилиш талаб этилади.

Зеро, Президентимиз айтиб ўтганларидек: “Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз.”

Ҳозирги коронавирус пандемияси юзага келтирган мураккаб вазиятда малакали шифокорларимиз томонидан беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг амалий ишлари ўрганилиб, амалиётда қўлланилмоқда. Ҳар бир беморга алоҳида эътибор билан ёндашилиб, жаҳон стандартлари бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда. Илғор давлатлар ва маҳаллий шифокорлар билан телемулоқот ўрнатилиб, пульмонология, кардиология, терапия, эндокринология каби мутахассислардан маслаҳат олиниши эса аниқ ташҳис қўйиш ва даволашга имкон бермоқда. Бу беморлар аҳволи яхшиланиши ва тезроқ тузалишларига шароит яратмоқда.

Давлатимизнинг ўз вақтидаги эътибори, яратилган шароитлар самараси ўлароқ нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Улар соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солиб, матонат билан курашишмоқда.

Шифокор сифатида бу касбнинг нақадар мураккаб эканини, тинимсиз ўз устида ишлаш, керак бўлса, ҳар куни ўқиш-ўрганиш, тажриба алмашиш талаб этилишини биламан. Албатта, бу касбнинг шарафи ҳам баланд.

Мураккаб вазиятдан чиқишда шифокорларимизга сабр-бардош, мустаҳкам соғлиқ, касбига садоқатли бўлиб, эл-юрт олдида юзлари ёруғ бўлишини тилайман.

Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар