Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

27 сентябрь 2022 йил
171
0

 Расмий муносабат: (26.09.2022) Миллий телеканали орқали “Туганмас муаммолар” номли репортаж берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3-январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самаралари моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-2609-сонли Фармонига асосан Пахтакор туман ҳокимининг 2019 йил 23-февралдаги 544-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан Пахтакор шахри марказини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, архитектура қиёфасини замонавий кўринишга келтириш, аҳоли дам олиш марказлари, бульварлар, болалар ўйингоҳлари қурилиши бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Шаҳар марказидаги 1966-1970 йилларда чўлни ўзлаштириш даврида ишчилар вақтинчилик яшаб туришлари учун қурилган барак типидаги уй-жойлар, бугунги кунда (авария) яроқсиз ҳолатга келиб қолган “Дўстлик” МФЙ ҳудудида 21 та, “Тошкент” МФЙ ҳудудида 36 та, “Ғалаба” МФЙ ҳудудида 8 та ва “Олтинкўл” МФЙ ҳудудида 23 та жами 88 та барак типидаги уйларда 611 та хонадонларда 939 та оилаларда 3656 нафар фуқаролар яшаб келган бўлиб, “Илғор ҳудуд” дастури доирасида “Олтинкўл” МФЙ ҳудудидаги 11-контурдан 19,0 га, “Олмазор” ҚФЙ ҳудудидан 182б ва 185а-контурлардан 4,1 ва 15,0 га жами 28,1 га ер майдони фуқароларга якка тартибда уй-жой қурилиши ва инфратузилма объектлари қурилиши учун ажратиб берилди.

2020 йил апрел ҳолатига “Олтинкўл” МФЙ ҳудудидаги 1-массивда 441 та уй-жойлар қурилиши амалга оширилди. Бундан ташқари “Олмазор” маҳалласида ҳам худди шундай иккита массив ташкил этилди.

  1. “Олтинкўл” маҳалла ҳудудидаги 1-массив қуйидаги хомийлик маблағлари ажратилган.

- Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 1,0 млрд. сўм,

- Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 1,0 млрд. сўм,

- ТИФ “Миллий банк” томонидан 300,0 млн. сўм,

- витр рўза хайрия акцияси 75,0 млн. сўм,

- вилоят Маданият ишлари бошқармаси томонидан уюштирилган концерт маблағлари 40,0 млн. сўм,

- тумандаги фермер ҳужаликларининг хомийлик маблағлари 150,0 млн. сўм.

- Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан 6 вагон тош (шебень) олиб келинган.

- 900 нафар жамоат ишчиларига олдиндан 3 ойликдан 2 марта иш хақлари тушириб берилиши 1825,0 млрд. сўм маблағлар ажратилган.

Массивда қурилиш ишларига 2019-2020 йиллар давомида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 15 марта махсус тактик ўқув машқлари ўтказилди:

  • 980 машина шағал;
  • 800,6 тн цемент;
  • 28665 дона шифер;
  • 450 дона стропила;
  • 1 535 машина сув;
  • 3160 машина тупроқ;
  • 26 машина Чиноз қуми;
  • 302 машина Чимқўрғон қуми қурилиш материаллари олиб келиниб тарқатилди.
  1. Туманга бириктирилган ТИФ “Миллий банк” Индустриал филиали томонидан 6-сентябрдан бошлаб 170 нафар фуқароларга оз ихтиёрларига кўра 16 % фоиздан 4 378,0 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, таъминотчи ташкилотлар томонидан қурилиш материаллари етказиб берилди.
  2. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон фуқароларга ажратилган ёрдам.

Уй-жой қураётган 276 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон фуқароларга жами 2485,0 млн. сўм маблағ ажратилиб, фуқароларга тендер ғолиби бўлган таъминотчи ташкилотлар томонидан арзонлаштирилган нархларда қурилиш матераллари етказиб берилди.

  1. Қурилиш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2019 йил 16-сентябрдаги 01-1710-Б-сонли протоколи тасдиқланиб, унга асосан барча вилоят ташкилотлари 3 та массивга бўлинди ва 1-массивга туман ҳокими бириктирилиб, улар томонидан ҳар бир массивда ишларни мувофиқлаштириб борувчи штаблар ташкил этилди.
  2. Уйларнинг қурилиши бўйича бажарилган ишлар.

Бугунги кунда 1-массивда қурилган 441 та уй-жойлардан:

- 431 та уй-жойларнинг том қисми якунланган;

- 428 та уйларнинг ташқи сувоқ ишлари якунланган;

- 420 та уйларнинг фасади бўёқлаш ишлари якунланган;

-444 та уйларнинг эшик ва деразалари ўрнатиш ишлари якунланган;

- 405 та уйларнинг пол ва потолоклари қурилиши ишлари якунланган;

- 300 та уйларнинг ташқи девор (забор) қуриш ишлари якунланган;

- 184 та уйларнинг дарвозалари ўрнатилиш ишлари якунланган;

- 12 та уйларнинг пойдевордан башқа қурилиш ишлари умуман бажарилмаган;

  1. 6. Коммуникация тармоқлари қурилиши.

Электр тармоқлари қурилиши бўйича.

1 массивда 2 та янги трансформатор пункти қурилиб, 3.0 км электр тармоқлари тортилди, 90 дона столбалар ўрнатилди ва 600,5 млн. сўм корхоналарнинг ўз маблағлари ўзлаштирилди.

Шунингдек, 1- массивдаги 441 та хонадонлардан хаммасига электрон электр ҳисоблаш ускуналари ўрнатилиб, АСКУЭ тизимига уланиши таъминланди. 13 та кўчалардаги столбаларга тунги ёритиш тизими ўрнатилди ва бу бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Газ таъминоти бўйича.

1- массивдаги аҳолини суюлтирилган баллонли газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 441 та газ баллонлари олиб келиниб, барча хонадонларга тарқатилди. 2022 йил 1-март ҳолатига 220 дона суюлтирилган газ баллонларида 10,5 тн, жами суюлтирилган газ тарқатилди.

Ичимлик суви тармоқлари қурилиши бўйича.

1-массивда 441 та хонадонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 1,1 км ичимлик суви тармоғи марказий тармоқ тортилди. Бундан ташқари кўчалар ва аҳоли хонадонларига ичимлик суви тармоқлари тортилиш ишлари амалга оширилди.

Ички йўллар қурилиши бўйича.

1-массивда 5,0 км йўллар асфальт қилинди.

  1. Харбийлар томонидан амалга оширилган ишлар.

2019-2020 йиллар давомида харбий хизматчилар томонидан
6 753,7 м3 бетон ишлари (540,3 млн), 539 165 та ғишт териш ишлари (274,6 млн), 445 750 та ғишт ташиш ишлари (22,8 млн) ва 195 860,0 м2 қум сувоқ ишлари (3,5 млрд), 260 та шифер (4,7 млн), 746,0 м2 стяжка (6,0 млн), 133,0 м2 брусчатка (2,0 млн) терилиб, 90 000 м2шпатлевка (810,9 млн) ва 85 860 м2бўёқлаш (429,3 млн) ишлари бажарилиб жами 5 590,6 млн. сўмлик иш бажарилди.

  1. 8. Қутқарувчилар томонидан амалга оширилган ишлар.

2019 йил июн ойидан буён қутқарувчилар томонидан 1 020,0 м3 бетон ишлари (81,6 млн), 230 000 та ғишт териш ва ғишт қуйиш ишлари (116,6 млн), 1 520,0 м2 қум-лой сувоқ ишлари (16,8 млн), 390 та шифер ишлари (15,7 млн), жами 230,7 млн. сўмлик иш бажарилди.

  1. Массивлардаги мавжуд уй-жойларнинг фасад қисмини бўёқлаш учун 13,0 тн водно-диперанционная ва фундаментни бўёқлаш учун 5,0 тн бўёқ (краска)лар, жами 103,7 млн сўмлик бўёқ маҳсулотлари тарқатилди.
  2. 150 та хонадонларга ҳар бири 6,5 млн. сўм бўлган жами 1,0 млн. сўмлик электр таъминотида ишловчи иситиш тизими қуриб берилди. Қолган хонадонларга ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
  3. 11. 1-массивдаги 285 та аҳоли хонадонлари замонавий девор (еврозабор) билар ўраб берилди. Қолган хонадонларни ҳам ўраш ишлари давом эттирилмоқда.
  4. 12. Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан биргаликда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. 1- массивдаги мавжуд 13 та кучаларга 520 туп арча, 100 туп манзарали, 100 туп япон сафораси каби – 720 туп дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.

Шунингдек, 1-массивларда мавжуд 441 та хонадонларнинг ҳар бирида мавжуд бўлган 1,0 сотих томорқаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлартириш ишлари олиб борилиб, уларнинг бир қисмида парник ташкил этилди ва кўкатлар етиштирилмоқда.

Бундан ташқари ушбу томорқаларга 3000 туп, мевали дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.

  1. 13. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пахтакор туман Кенгаши томонидан 105 нафар фидоий ёшлардан иборат меҳнат отряди тузилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг 200 та хонадонларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш кўчат экиш, пол ва потолок қурилиши, ташқи фасадни таъмирлаш каби ишларни бажарилди.
  2. 14. 1 массивдаги умуман хужжати бўлмаган 29 нафар шахсларга туғулганлик тўғрисида гувоҳнома, 1 нафар катта ёшли фуқаролик паспорти олмаган шахсга фуқаролик паспорти ва 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти берилди.
  3. 15. 1-массивда “Пахтасаноат” ОТАЖ томонидан 1 995,0 млрд. сўмлик тикувчилик цехи бунёд этилиб, 700,0 млн. сўмлик 130 та тикув машиналари олиб келиб ўрнатилди. Ушбу тикувчилик цехида бир сменада 150 нафар аёл-қиз иш билан таъминланиб, 4,0 минг дона трикотаж буюмлари тикилиб, савдога чиқарилмоқда.

Ушбу корхона қуваати бир йилда 1 248,0 минг дона (11 990,0 млн. сўмлик) трикотаж буюмлари ишлари чиқаришга мўлжалланган.

Бугунги кунда “Тоштепа текстил” МЧЖ да бир сменада 150 нафар аёл-қиз иш билан таъминланди. Уларга 255,0 млн. сўм иш ҳақлари ва овердрайф шаклида қурилиш материаллари тарқатилди.

  1. 16. 1-массивда Маҳалла гузари қурилиши объекти – маҳалла раиси, маҳалла инспектори ва хотин-қизлар маслаҳат хонаси, кутубхона, “Оталар маслахатхонаси” ва 50 ўринлик мажлислар залидан иборат, 10 хонали 650,0 кв.м бўлган 1 300,0 млн сўмлик объект “Евроазия гранд” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.
  2. 17. 1-массивда Маҳалла профилактика инспектори хизмат уйи қурилиши объекти0,02 га ер майдонида қурилиш ости майдони 65,0 м2 объектда 200,0 млн сўмлик қурилиш-пудрат ишлари олиб борилди. 80,0 млн сўмлик қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилди.
  3. 18. 1-массивда Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари объекти – 282,0 м2 бўлган объектда (нон цехи, гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси, келинлик либослари, поябзал устахонаси, маиший қурилмалар устахонаси, в.х. жами 6 та объект) қурилиши объектида 300,0 млн. сўмлик қурилиш-пудрат ишлари – 3 та ташаббускор тадбиркор томонидан якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.
  4. 19. 1-массивда хаммом қурилиши объекти – қурилиш ости майдони 120 м2 бўлган, 20 ўринли объектда 490,0 млн сўмлик қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилиб, “Евроазия гранд” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.
  5. 20. Бундан ташқари 50 нафар болага мўлжалланган 850,0 млн сўмлик Мактабгача таълим муассасаси қурилиши объектида – “Келажак болалари” МТМ томонидан плита босиш ишлари олиб борилмоқда.
  6. 21. 1-массивда сунъий тўшамали спорт майдончаси қурилиши бўйича ташабусскор тадбиркорни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
  7. Олтинкўл МФЙ 1 массивда яшовчи фукороларга қишки мавсумда иситиш тизимига ёрдам бериш мақсадида 145 та ижтимоий химояга мухтож фуқороларга печка сотиб олиши учун 900 000 сўмдан ёрдам сифатида тарқатилган. 120 та фуқорога бир марталик ёрдам пуллари берилган. Бундан ташқари 106 та ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқороларни ишга жойлаштириш масаласи кўрилмоқда

Жумладан дастурда интерю берган фуқаролар;

  1. Насируллаев Нусратилло - Тошкент МФЙ А.Кодирий кучаси 31-6- барак типидаги уйда яшаган. Насируллаев Нусратулла ХХХ, Насируллаев Бахтиёр Нусратуллаевич, Насируллаев Бобир Насратуллаевич, Насируллаев Баходир Нусратуллаевич, ўзи ва 3 нафар фарзандлари учун - 4 та уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилиб хашар йўли билан қуриб берилган.

Ўғли Насируллаев Баходир Нусратуллаевичга  туман ҳокимининг 2019 йил 4 ноябрдаги 1157-қарори асосида 13 624 000 сўмлик қурилиш материаллари берилган.

  1. Исмоилова Гулбаҳор -Дўстлик МФЙ Жабборов кўчаси 5-5а-уйда яшаган. Қуйчиев Хасан Рузикулович, Қуйчиев Нуриддин Хасанович, Қуйчиев Камолиддин Хасанович, ўзи ва 2 нафар фарзандлари учун - 3 та уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилган.

 

  1. Қўчқорова Мукаррам -Тошкент МФЙ А.Қодирий кўчаси 25-2-уйда яшаган. туман ҳокимининг 2019 йил 18 сентябрдаги 1088-қарори асосида 20 600 000 сўмлик қурилиш материаллари берилган.
  2. Рахимова Одина- Олтинкўл МФЙ С.Рахимов кўчаси 26-2-уйда яшайди. Уй-жой қуриш учун ер майдони фарзанди Рахимова Мадина Мирзарахим қизига берилган -туман ҳокимининг 2019 йил 18 сентябрдаги 1088-қарори асосида 1 200 000 сўмлик қурилиш материаллари берилган. Уй-жойи туман ҳокимлиги ҳомийлигида қурилган. Ўзбекистон Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан – 10 800 000 сўмлик қурилиш материаллари берилган. Фарзанди Рахимов Жамшид Мирзарахим ўғлининг уйи тўлиқ “Пахтакор Сифат ёғ“ МЧЖ корхонаси томонидан ҳомийлик асосида қурилган.
  3. Назарова Музафар Кўчимовна- Тошкент МФЙ А.Кодирий кўчаси 33-2-уйда яшаган. Уй-жойи ҳомийлик асосида қурилган. Туман ҳокимининг 2019 йил 4 ноябрдаги 1157-қарори асосида 11 390 000 сўмлик қурилиш материаллари берилган.

Дастурда интерю берган фуқаролар давлат ва ҳомийлар томонидан берилган ёрдамлардан тўлиқ фойдаланишган. Юқорида ушбу фуқароларнинг қисман маълумотлари келтириб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар