Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Янгиобод туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Янгиобод туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

11 октябрь 2022 йил
218
0

Янгиобод туманида вилоят ҳокимининг сайёр қабули ҳамда ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
https://youtu.be/XrjWggZvN20?t=96

19-сон мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 14 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди.

Сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев сайёр қабулда сўзга чиқиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб ўтди.

Янгиобод туманида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида “Баландчақир” МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи Шерали Турсунматов маҳалла ҳудудидаги Боғишамол, Истиқбол кўчаларидаги яроқсиз сим ёғочларни алмаштириш, электр токи пастлиги сабаб 2 та трансформатор ўрнатиш тўғрисидаги мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. 50 та хўжалик истиқомат қилаётган мазкур кўчасига
2,1 километр электр тармоқлари тортилиб, 1 та янги трансформатор ўрнатилади.

Янгиобод туманида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидагилар ер ва кредит, пенсия таъминоти, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, коммунал хизмат соҳасига тааллуқли 65 нафар мурожаатчининг 79 та масаласи тингланди. 7 та мурожаат қаноатлантирилди. 2 та мурожаатчига асосли тушунтириш берилди. 70 та муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар